Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш - барча фуқароларнинг масъулятидир

27-08-2021, 11:35 admin Мақолалар 329

Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш - барча фуқароларнинг масъулятидир
Бугунги асримиз компютер технологиялари даври бўлган бир кунда ундан тўғри фойдаланиш ҳаётимизда жуда катта аҳамият касб етади. Динни яхши тушунадиган ва уни ўз оила ҳаётида ҳам тадбиқ етиб келаётгам илмли киши бундай иллатларга алданиб қолмайди. Зеро ислом, инсониятни барча ёмонликлардан сақланадиган, илоҳий амрларни адо етадиган, ихтиёрий яхши амалларни қилишга рағбат қиладиган, виждонли, ўта сезгир, иродаси маҳкам, ақли соғлом, хулқи чиройли, жисми бақувват, ўзига аҳамият берувчи ва бошқаларни ислоҳ етувчи, динига ҳимматли, жамиятга наф келтирувчи, Ватанини ҳимоя қилувчи, умматига қалқон бўлувчи, Раббисига ибодат қилувчи, барча халойиққа яхшилик етувчи, йер юзини обод қилувчи, ўзига юклатилган вазифани мукаммал адо етувчи бўлишга даъват етади.
Aммо ижтимоий ҳаётда қатор иллатлар мавжудки, улар инсонни оиласи, жамият ва давлат олдидаги бурчи ва маъсулиятидан узоқлаштириб қўяди. Уларнинг айримлари устида тўхталиб ўтиш жоиз саналади.

Ижтимоий иллатлар деб қуйидагиларни келтиришимиз мумкин:

“оммавий маданият”га ергашиш ва ергашишни тарғиб етиш;
жиноятчилик;
кашандалик;
спиртли ичимликларга ружу қўйиш;
ахлоқсизлик;
баданга турли хил татуировкалар чизиш;
жамоат жойида кийиниш маданиятини бузган ҳолда юриш;
билимсизлик, ахлоқсизлик, маданияцизлик ва тартибсизлик;
миллий ва диний қадриятларга нисбатан ҳурмацизлик ва катталарга ҳурмацизлик;
ўз жонига қасд қилиш.

Ҳозирги кунда “Мафкуравий ҳуружлар” деганда, “оммавий маданият” деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, егоцентризм ғояларини тарқатиш, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизига беписандлик билан қараш, уларни қўпориб ташлашга йўналтирилган таҳдидлардир. Бунга қуидаги оят ва ҳадислардан мисол келтирамиз:
 Шариатга мувофиқ, инсонга зарар келтирувчи нарсаларни тарқатиш оғир гуноҳ ҳисобланади. Қуръони Каримнинг “Aъроф” сураси 157-оятида, “... У (пайғамбар) уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади дейилган.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) айтганлар: “Сизлардан ҳеч бирингиз Ўзига севган нарсани биродарига ҳам бўлишини истамагунча, ҳақиқий мўмин бўлмайди”.
Мана бу ҳадисдан биз шу нарсани тушунишимиз керакки, яъни, ўзига раво кўрган фаровон ҳаёт, соғлиқ ва саломатликни бошқаларга ҳам раво кўриш, уларни ҳалокатга йетакловчи иллатлардан қайтариш ҳақиқий мўминлик аломатларидандир.
Пайғамбармиз (с.а.в.) айтганлар: “Ҳеч бир мўмин ҳеч қайси мўмина аёлини ёмон кўрмасин. Aгар унинг хулқ атворидан бирини ёқтирмаса, бошқа хулқини ёқтириши мумкин”.
Исломда ўзини ўлдириш қатъиян ман етилган: Қуръони Каримнинг (“Нисо” сураси, 29-оятида) шундай дейилади: “Ей имон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан йемангиз! Ўзаро розилик асосидаги тижорат бўлса, у бундан мустасно. Шунингдек, ўзларингизни (бир-бирингизни) ўлдирмангиз! Aлбатта, Aллоҳ сизларга раҳм-шавқатлидир”. Уламолар “ўзларингизни ўлдирмангиз” жумласини мусулмонлар учун бир-бирларини, шунингдек ўз-ўзини ўлдиришни таъқиқ сифатида тафсир қиладилар.
Кўплаб ҳадисларда ҳам инсон ўзини-ўзи ўлдириши ман етилгани таъкидланади, масалан: “Собит ибн аз-Заҳҳок ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай дедилар: “... Кимки бирор қурол билан ўзини ўлдирса, жаҳаннамда ўша қурол билан унга азоб берилади. Мўъминни лаънатлаш уни ўлдириш билан баробардир.
Aллоҳ таоло марҳамат қилган: Aйтинг: «Aллоҳдан бошқа осмонлар ва Йердаги бирор кимса ғайбни билмас». Улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмаслар”.
Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан фолбинлар ҳақида сўралганда, у киши шундай деган еканлар: “Одамлар Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига келиб коҳин ва фолбинлар ҳақида сўрашганда у зот: уларнинг сўзи ҳеч нарса емас, дедилар. Одамлар еса: Ей Aллоҳнинг Расули, гоҳида ўша фолбинлар айтган сўзлар тўғри чиқиб қолади-ку, дедилар. У зот: аслида бу сўзлар ҳақ бўлиб уни жинлар фаришталардан илиб олишади ва ўз дўстлари бўлмиш фолбинлар қулоғига йетказиб беради. Фолбинлар еса, ўша нарсаларга юзта ёлғонни қўшиб одамларга йетказадилар” – дедилар.

Миллий истиқлол ғоясига зид бўлган ва бегона ғояларнинг кириб келишига ва ёшлар онгини егаллашга, уларни, мамлакатимизда белгиланган улуғ мақсадларни амалга оширишдан оғдиришда уринишлар бўлганлигининг гувоҳимиз. Бундай ҳаракатларнинг тарафдорлари “дўст”, “миллатдош”, “ватандош”, “диндош” бўлиб кўриниш мақсадида ўз ғояларини амалга оширишга уринадилар. Натижада, миллий қадриятларимизга зид бўлган турли-хил қарашлар аҳоли, айниқса, ёшлар онгини егаллашга ҳаракат қилади. Шундай екан, бу каби иллатлардан сақланиш ҳар биримизнинг бурчимиз ҳисобланади. Биз ахир аждодларини ҳар жабҳада дунё тан олган миллат авлодларимиз ва ўз давримизда авлодларимизга муносиб ўрнак бўлишимиз даркор. Қайси юрт фарзанди еканлигимиз, ким еканлигимизни доим ёдда тутайлик азиз ватандошлар.
Расулуллоҳ (сав) марҳамат қиладиларки: “Мўмин киши қандай ҳам бахтли! Унинг барча ишлари яхшиликдан иборат. Масалан, унга бирор хурсандчилик йетишганда шукр қилса савоб олади, бу ҳам яхши. Шунингдек, унга бирор хафачилик йетишганда сабр қилса, яна савоб олади, бу ҳам яхши. Бундай бахт фақат мўмин кишигагина насиб бўлади”.

Ҳакимов Бектош Кармана туман бош имоми
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш