#Мақола
Яхшилик ерда қолмас!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом дуруду саломларимиз бўлсин!
Муқаддас динимиз яхшилик қилиш каби гўзал фазилатни улуғлайди.
Инсонларни фақат яхшилик қилишга, ёмонликлардан четда бўлишга буюради. Яхшилик энг аввало ота-онага, яқинларга, қўни-қўшниларга кўрсатилади. Яхшиликнинг катта-кичиги бўлмайди. Биров моли билан (бу саховатдир), биров қўли билан, яна бошқаси чиройли сўзи билан яхшилик қилади. Ҳатто бошқалар йўлидаги халақит бераётган шохчани олиб ташлаш ҳам яхшиликка киради.
Яхшилик қилишга шошилиш керак, чунки Пайғамбар алайҳиссаломнинг: «Кимга яхшилик қилиш эшиги очилса, фойдаланиб қолсин, зеро, унинг қачон ёпилишини билмайди»; «Ҳар бир яхшилик садақадир, дўстингга очиқ юз билан муомала қилишинг яхшиликдир, унинг челагига ўз челагингдан сув қуйиб беришинг ҳам яхшиликдандир», деган насиҳатлари бор.
Яхшиликка чақирган киши ҳам шу ишни қилганга тенглаштирилади. «Ўзгаларга озор беришдан сақланиш яхшилик аломатларидан», дейишган улуғларимиз. Муҳаммад Зеҳний: «Одамларнинг энг яхшиси қалбида яхшиликка йўл очган, ёмонлик ва очкўзликни қалбидан ҳайдаб чиқарган кишидир», деган. Нақлларда келишича, ким бировнинг ғамини енгиллатса, охиратда унинг ғами енгиллаштирилади, қийинчиликда қолган бир кишига ёрдам қўлини чўзган киши ёрдамсиз қолмайди, ким бировнинг айбини беркитса, унинг айби ҳам беркитилади.
Кўпларимиз яхшилик қиламизу дарров унинг мукофотини, биздан марҳамат кўрганларнинг миннатдорчиликларини кутамиз ёки яхшиликларимиз билан мақтанамиз. Аллома Умар ибн Ҳорис бундай деган: «Қадимда яхшиликларни кўп қилишарди, аммо гапиришмасди. Кейин ҳам қиладиган, ҳам гапирадиганлар келишди, энди эса фақат гапиришяпти». Қандайдир манфаат кутиб қилинган яхшилик фазилат саналмайди.Барчамизни Роббим яхшилик қилгувчилардан қилсин !
Ванғози МФЙ Норова Олия Ибодуллаевна