Озгина амалга буюк мукофот

20-11-2018, 09:44 admin Мақолалар 1 282

Динимиз инсонларни одамларга яхшилик қилишга чақиради. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога инсонларнинг энг суюклиси одамларга энг кўп манфаат келтирувчисидир”, дедилар.
Динимизда амаллар ҳажмига қаралмайди, амаллар эгасининг ниятига қаралади. Озгина амал билан буюк мукофотларни қўлга киритиш мумкин.
Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис ворид бўлган: «Яхшиликни бирортасини паст санама! Ҳатто биродарингга очиқ юз билан йўлиқишни ҳам». Ҳадисга эътибор берилса, инсонлар наздида яхшиликнинг энг оддий кўриниши бўлган очиқ чеҳраликни ҳам паст санамасдан ихлос билан қилиш кераклиги уқтирилмоқда.
Ҳақиқий мўмин жамият дарди билан, атрофидаги одамларни ўйлаб яшайди. У қўлидан келгунича атрофдагиларга ёрдам қилади. Агар уларнинг бошига бирор кулфат тушса, худди ўзининг бошига тушгандек қайғуради. Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминларнинг бир-бирларига меҳр-муҳаббат, раҳм-шавқат ва меҳрибонлигининг мисоли худди бир жасад кабики, унинг бирор аъзоси оғриса унинг қолган аъзолари унинг учун бедорлик ҳамда иситма ила безовта бўлишади», дедилар. Ушбу ҳадисда ҳам барча мўмин-мусулмонлар ҳар доим бир-бири билан ўзаро меҳр-шафқат ва ёрдамда бўлишлари ҳамда бирон бир мўмин-мусулмонга етган мусибатга худди ўзларига етгандек муносабат кўрсатишлари кераклиги баён қилинмоқда.
Дарҳақиқат, динимиз инсонларга манфаат етказиш, доим яхшилик қилишга чорлаган диндир. Динимиз худбинликни қоралайди. Мана бизнинг динимизнинг асл таълимоти. Бу қоида билан нафақат бир инсон, ёки бир жамият балки бутун олам ислоҳ бўлади, тараққий топади.



Абдурауф Ёрбеков
Сирдарё вилояти «Абу Ҳанифа»
жоме масжиди имом-хатиби
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш