ҲАЛОЛ РИЗҚ ТОПИШ ФАРЗДИР.

15-05-2023, 00:19 admin Мақолалар 257

ҲАЛОЛ РИЗҚ ТОПИШ ФАРЗДИР.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда мўмин - мусулмон бандаларини ҳалол ризқ ейишга қайта - қайта амр қилгандир. Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади. "Эй одамлар! Ер юзидаги нарсалардан ҳалол- покларини енглар. Ва шайтоннинг изидан эргашманглар, чунки у сизларга очиқ- ойдин душманидир" (168-оят)."Ҳалол"
сўзи луғатда "ечилган" деган маънони билдиради, чунки ҳалол нарсадан ман қилиш тугуни ечилган бўлади.
Шайтоннинг йўлида юрганларгина ҳалол - пок емайдилар, деганидир.
Ўтган аҳли солиҳларимиздан Саҳл Ибн Абдуллоҳ: " Нажот уч нарсада - ҳалол ейиш, фарзларни адо этиш ва Набий алайҳиссаломга эргашишдандир" деганлар. Шайтон инсонларга ҳалол едирмаслик билан уларни Аллоҳнинг итоатдан чиқаради. Аллоҳ таоло Моида сурасида марҳамат қилади: " ....ва Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан ҳалол - покларини енглар. Ўзингиз иймон келтирган Аллоҳга тақво қилинг"( 88-оят).
Расулуллоҳ Соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари асосида бизнинг динимизда ҳар бир мўмин бандага фақатгина ҳалол ризқ топиш фарз қилингандир. Мўмин-мусулмонларга ҳалолга имкон бўла туриб, ҳаромга қўл уриш мутлақо мумкин эмас.
Кармана тумани "Варқ" мфй отинойиси Нарзуллаева Зулайхо
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш