Хотира абадий, қадр муқаддас.

11-05-2023, 00:45 admin Мақолалар 385

Хотира абадий, қадр муқаддас.

Хотира ва қадрлаш-халқимизнинг асрий қадриятлари, улуғ фазилатларидан. Эл-юртнинг тинчлиги, осайишталиги, эрки ва озодлиги учун курашган инсонлар ҳамиша халқимиз ардоғидадир. Ана шундай мардлик ва жасорат намунасини кўрсатганларга, жанг майдонларида жонини фидо қилган боболаримиз, сабр-бардош билан катта қийинчиликларни енгиб ўтган момоларимизни шарафлаш, хотирасини абадийлаштириш, уларга ғамҳурлик ва эътибор кўрсатиш мустақиллик йилларида маъно-мазмун билан бойиди.
Бу жиҳатлар юртимизда кенг нишонланаётган Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган она диёримизни, халқимизнинг озодлик ва истиқлолини, эркин ва фаровон ҳаётини мардлик ва шижоат билан ҳимоя қилган фидойи юртдошларимизга кўрсатилаётган ғамхўрлик, ҳурмат-эҳтиромда янада яққол намоён бўлмоқда.
Жумладан Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4 апрелдаги"Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги фармони "Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори бугунги тинч ва осуда кунларимиз учун курашган, фидокорона меҳнат қилган юртбошларимизга ҳурмат
эҳтиром кўрсатиш тинчлик ва осойишталик йўлида жонини фидо қилган аждодларимиз хотирасини ёд этиш халқимизда хос азалий қадрият эканининг яна бир тасдиғи бўлди. Булар барчаси азиз юртимизнинг азиз дуогўйларига, билдиришаётган катта ҳурмат эътибор рамзи, иккинчи томондан уларнинг доимий қилаётган холис дуойи хайрлари юртимизни ва халқимизни турли бало-офатлардан сақлашга хизмат қилаётгани аниқ. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар орангизда мункиллаган қариялар юрган, ўтлаб юрган жонзотлар ва эмизикли чақалоқлар бўлмаганида эди, бошингизга балолар селдек оқиб келар эди" деб марҳамат қилганлар.
Асли мукаррам қилиб яратилган инсон доимо ҳурмат-эҳтиромга лойиқ. Айниқса умри давомида кўплаб хайрли ишларни қилиб, ҳозирда қарилик ёшига етган нуроний отахонларимизни, азиз момоларимизни қанча улуғлаб эъзозласакда оз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадисларида ҳам ёши улуғларимизни қадрлаш, уларнинг ҳурматини жойига қўйиш борасида кўплаб кўрсатмалар келган. Абу Ҳурайра (р. а) дан ривоят қилинишича Набий алайҳиссалом: "Ким кичигимизга раҳм қилмаса, каттамизнинг ҳаққини билмаса, биздан эмас" деганлар. Бошқа ҳадисда эса: "Соч-соқоли
оқарган мусулмонни, Қуръонни ёд олган, унда ғулувга кетмаган
ҳамда унга жафо қилмаганни, адолатли ҳукмдорни икром қилиш, Аллоҳни улуғлашдандир",
деб марҳамат қилганлар.(Имом
Буҳорий ривоятлари).
Аллоҳ таола Ҳашр сурасининг 10-оятида марҳамат қилиб айтадики: Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар:
" Эй Роббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Роббимиз! Албатта Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан! "
Демак, ёши улуғларни ҳурматлаш фақатгина дунёвий одоб-аҳлоқ, бурч, фазилатгина бўлиб қолмай, балки Аллоҳ таолонинг наздидаги буюк ва савобли иш ҳисобланар экан. Юртдошларимиз Хотира ва қадрлаш кунида ўтганлар хотираси ва уларнинг жасоратлари эзгу ишларини ҳурмат билан ёдга оладилар. Марҳум ота-оналар, ака-опалар, қариндош-уруғ, устозларни эслаб, қабристонларга борадилар. Қабрларни тозалаб, атрофига тол-терак, гули-райҳонлар экиб, яхши фазилатларини эслаб, хотирлашади. Ҳақларига Хатми Қуръон, дуои фотиҳалар қилинади. Биз билан ҳамнафас яшаётган фахрийларимиз, ногирон, боқувчисини йўқотган оилалар ва меҳримизга муҳтож кишиларга иззат-икром кўрсатилиб, уларга моддий ва маънавий кўмак берадилар. Албатта ҳаётий дунёда яшаб, ўзидан яхшиликлар қолдирган, халқнинг хизматида камарбаста бўлиб, фоний дунёдан риҳлат қилган аждодларимизни эслашимиз ҳам барчамизга лозим вазифа ҳисобланади. Зеро, ўтганларни эслаш ва уларга истиғфор айтиш, қабрларни зиёрат қилиш, ва уларнинг ҳақларига дуолар қилиш ҳаммамизнинг инсоний бурчимиздир.

Хатирчи тумани Бинокор мфй отинойиси Барнаева Турсуной.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш