ХОТИРА АБАДИЙ - ҚАДР МУҚАДДАС.

10-05-2023, 00:14 admin Мақолалар 193

ХОТИРА АБАДИЙ - ҚАДР МУҚАДДАС.

Хотира ва қадрлаш- халқимизнинг асрий қадриятлари улуғ фазилатларидир. Эл- юртнинг тинчлиги, осойишталиги, эрки ва озодлиги учун курашган инсонлар ҳамиша халқимиз ардоғидадир.
Асли мукаррам қилиб яратилган инсон доимо ҳурматга лойиқ.Айниқса, умри давомида кўплаб хайрли ишларни қилиб, ҳозирда қарилик гаштига етган нуроний отахонларни, азиз онахонларни қанча улуғлаб, эъзозласак оз.
Инсон ҳаёт гултожи. Унинг қадри, ҳурмати ҳар доим эъзозга лойиқ. Кексаларни ардоқлаш, кўмакка муҳтожларнинг ҳурматини жойига қўйиш қон қонимизга сингиб кетган фазилат.
Хотира шундай руҳий -маънавий қудратки, у инсоннинг инсонлигини англатувчи, уни ўтмиш билан боғлаб турувчи буюк қадрият.
Хотирлаш - халқ манфаати учун курашган, эл- юрт ҳурматига сазовор бўлган кишиларни эслашдир. Асрлар мобайнида Ватан учун курашда ҳалок бўлганларни хотирасини ҳурматлаш ҳамдир. Халқимизнинг келажаги йўлида жонини фидо қилган инсонларни хотирлаш бугунги кунимизни қадрлашга ўргатади.
Қуръони каримда Аллоҳ таоло: "Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар:" Эй Роббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари иймон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Роббимиз! Албатта, сен меҳрибон ва раҳмли зотсан " деб марҳамат қилади.(Ҳашр сураси,10-оят)
Ушбу оят вафот этган кишиларнинг орқаларидан хайрли дуолар билан эслаш яхши амаллардан эканига далолатдир. Шундай экан ўтган аждодларимизни ҳамиша хотирлаб бизларга қолдириб кетган бой маънавий - маърифий меросларни ўрганиб, ҳаётимизга татбиқ этиб боришимиз керак.
Дунёда муқаддас тушунчалар бисёр, аммо булар ичида шундай бир неъмат борки унинг соғинчи олдида шоҳу гадо баробар. Бу Ватан аталмиш макондир. Минг шукрлар бўлсинки бугун биз ўз ватандошларимиз корига ярамоқ бахтига эгамиз. Ватаннинг тинчлиги, ободлиги, осмонини асраб- авайлаш ҳар бир юртдошимиз учун ҳам фарз, ҳам қарз. Сўзимни Хуршид Давронни қуйидаги тўртлиги билан якунламоқчиман.

Хотира бор экан, тирикдир миллат,
Тирикдир ифтихор, тирикдир ғурур.
Хотира - элни халқ этгувчи қудрат,
Хотира - эртани ёритгувчи нур.

"Хомработ" МФЙ отинойиси
Норова Шаҳзода
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш