Аждодларимиз хотираси- бизларга ўрнак.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Вафот этганларингизнинг яхшиликларини зикр қилинглар"
(Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривояти).
Инсонни қадрлаш, ёши улуғларни ҳурмат қилиш, ўтганларни яхши ном билан эслаш динимиз кўрсатмаларидандир. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган одамни яхшилик билан эслашга буюрганлар.
Айни кунларда юртимизда 9- май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан жойларда турли тадбирлар ўтказилмоқда. Бу кун – II жаҳон урушида қурбон бўлган ярим миллионга яқин ўзбекистонликлар ва умуман Ватан равнақи йўлида ҳалок бўлган барча ватандошларни хотирлаш, ўзбек халқининг урушдаги ва фронт ортидаги жасоратини англаш, фожиалардан хулоса чиқариш кунидир.
Ўзбекистонда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланар экан, ушбу кунда инсоният тарихидаги энг даҳшатли ва қонли Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ярим миллиондан зиёд ўзбекистонликларнинг руҳи хотирланади.
9 май – урушда қатнашган 1,5 миллиондан ортиқ ватандошимизнинг жасоратини, фронт ҳудудларидан Ўзбекистонга кўчирилган бир миллионга яқин оила ва болаларни қабул қилган халқимизнинг бағрикенглигини англаш ва қадрлаш куни. Бу кунда иккинчи жаҳон урушидан олдин ва кейинги тарихимизда Ватанимиз тинчлиги ва равнақи учун жонини фидо қилган барча аждодларимиз хотирланади. Ҳаёт бўлганларига эса ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилади, қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади. Бу йилги байрамда юртимиздаги 176 нафар уруш қатнашчисига 18 млн. сўмдан берилиши, уларнинг ҳар бирининг хонадонларига бориб , байрам билан алоҳида қутланиши, улар учун катта байрам тадбирлари ташкил этилиши фикримизнинг исботидир.
9 май – фашизм устидан қозонилган ғалаба кунигина эмас, балки халқимиз уруш ва тинчликда кўрган катта фожиалардан хулоса чиқариш, бугунги тинчликнинг қадрига етиш куни сифатида жамиятимизнинг онг-у шууридан жой олган қадриятдир.
Бундан ташқари бу кунни "Хотира ва қадрлаш куни " деб аталишига сабаб ўтганларни хотирлаш, тирикларни қадрлашдир. Айни пайтда ота- она, қавм-қариндошлар, устозлар, қўни - қўшнилар ва кўнгил яқин инсонлар йўқланади,зеро бу одат ҳам қадимий миллий қадриятларимиздандир.
Юртимиз тинчлиги, жамиятимиз ривожи, хонадонларимиз ободлиги, осойишталиги , фарзандларимиз камоли мана шундай қадриятларимизга эътиборли бўлиш, уларнинг кўз ўнгида эзгу ишларимиз бўй кўрсатиши келгусида бу анъаналаримиз давом этишига кафолатдир.
Иккинчи жаҳон уруши даврида фронтда ва фронт ортида халқимиз кўрсатган жасоратни келажак авлод учун намуна қилиб кўрсатиш , фарзандларимизни ватанпарварлик, тинчлик учун саъй- ҳаракат қилиш, тинч, омон ва осуда юртимиз учун шукроналар айтишга ундайди.
Ҳамиша юртимизда тинчлик , хотиржамлик, осойишталик файз-барака барқарор бўлсин илоҳим!!
Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима.