Хотира-муқаддас, қадр-азиздир!

10-05-2022, 00:27 admin Мақолалар 305

#Мақола
Хотира-муқаддас,
қадр-азиздир!

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Аллоҳ таолога битмас туганмас ҳамду-санолар оламлар сарвари Муҳаммад Мустафо солаллоҳу алайҳи васалламга саловоту-дурудлар бўлсин!Азиз юртдошлар муборак ойда нишонлайдиган 9-май “Хотира ва Қадрлаш“ куни арафасида турибмиз. Хотира ва Қадрлаш куни чинакам миллий – умумхалқ байрамига айланди. Шу куни Ўзбекистоннинг барча қабристонларидан зиёратчилар аримайди. Инсон бор экан, хотира – муқаддас. Ҳеч ким, ҳеч нарса эсдан чиқмайди. Халқ бугунги тинч-хотиржам замонни асраб-авайлаш, қадрига етиш учун ҳам урушни, унинг қаҳрамонларини, ғалабага муносиб ҳисса қўшган ҳеч бир кишини хотирасидан фориғ қилмайди.Азизлар! Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ҳам халқимизнинг мардлиги, бағрикенглиги таъкидланган. Яъни қарорда “Бутун дунёда миллионлаб инсонлар ҳалок бўлишига сабаб бўлган, мислсиз йўқотишлар, талофат ва мусибатлар олиб келган Иккинчи жаҳон уруши инсоният тарихидаги энг даҳшатли, энг қонли қирғин бўлганини ҳеч ким унутмайди. Ушбу бешафқат урушда қатнашган 1,5 миллиондан ортиқ Ўзбекистонликларнинг ярим миллиондан зиёди ҳалок бўлганини халқимиз ҳеч қачон ёдидан чиқармайди. Уруш бошланиши билан фронт ҳудудларидан Ўзбекистонга кўчирилган бир миллионга яқин оила ва болаларни қабул қилиб, охирги бир бурда нонини улар билан баҳам кўрган, “Сен етим эмассан” деб ўз бағрига олгани халқимизнинг нақадар олижаноблигини, меҳр-мурувватини, юксак маънавиятини яққол намоён этди”, дейилган. Халқ хотираси деганда киши кўз ўнгидан Ватан ибтидосидан бугунига қадар шу юрт, шу халқ деб курашган, куч-қудрати, ақл-заковатини аямаган, керак бўлса, шу йўлда жон фидо қилган не-не буюк зотлар бир-бир ўтади. Спитамен, Широқдан Туркон Хотун, Маҳмуд Торобийгача, Соҳибқирон Амир Темур, Мирзо Улуғбекдан Заҳириддин Муҳаммад Бобургача, Жалолиддин Мангубердидан, Нажмиддин Куброгача ёдга тушаверади.Хотира ва Қадрлаш куни чинакам миллий – умумхалқ байрамига айланди.Бу байрамда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирланади, Афғонистон урушида ҳалок бўлганлар шўро сиёсатининг бегуноҳ қурбонлари сифатида эсланади, умуман, ўтганлар руҳи ёдга олинади, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотираси олдида ҳурмат бажо келтирилади.Аллоҳ таоло Ислом умматини ўзидан олдин ўтганлари ҳаққига дуо қилганлар деб васф қилган ва мақтаган:“Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: “Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари иймон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Раббимиз! Аллбатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!”.Ушбу оятда мусулмонлар ўтмишдаги иймондошлари учун Аллоҳ таолога дуо қилишлари, мағфират сўрашлари айтилмоқда.Шундай экан ўтганларимизни доим ёд олиб дуоларда бардавом бўлайлик.Биз учун қадрли ва азиз бўлган дуони зикр қилайлик,-“Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари иймон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Раббимиз! Аллбатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!”Ассалому-алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!

Қизилтепа туман бош имом хатиби: З.Орипов   
https://t.me/Bastomiy_uz    
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш