Радикализм--тинчлик кушандаси.
Радикал-муайян шахс ёки гуруҳнинг мавжуд ижтимоий, сиёсий ва маданий ҳолатни тубдан ва муросасиз ўзгартириш истагидан иборат жараёндир. Динда радикализм--шахс ўз диний эътиқодини ҳақ деб билиб, ўзгача эътиқодий қарашлар ва фикрларга муросасиз ва кескинлик асосида ёндошади ҳамда уларни зўрлик йўллари билан ўзгартириш тарафдори бўлади. Диний конфессияларга кескинлик билан қараш, мазҳаб ёки қарашларни муросасиз инкор этиш ҳамда уларни рақиб сифатида қабул қилишда намоён бўлади.
Ер юзида онгли мавжудод бўлмиш, оқ-қорани таниб, яхшилик-ёмонликни англаб етгани ҳолда инсон турли мудҳиш ҳолатлар, ақлга сиғмас ишлар, салбий оқибатлар келтирмоқда. Инсонларнинг қарашлари турлича, ҳатто бир оила ичида ҳам турли қарашлар мавжуд, чунки, инсонлар бир хил эмас. Бир ҳолатга бир шахснинг қараши мўътадил, иккинчисиники кескинроқ, учинчисиники ўта кескин, радикал қарашдир.
Инсон ўз миллати, ватани учун қайғуриши, унинг ривожланиши ва озодлигини исташи яхши ҳис туйғу. Лекин бундай интилиш замирида маънавий меъёрларни чеккага суриб қўядиган бўлса, радикаллашиш асносида экстремизм ва бошқа жиддий иллатларга дучор бўлади. Маънавий меъёрлардан четлашган гуруҳ, партия, қатламнинг ҳаракатлари салбий оқибатларга олиб келади ва бунинг зарари бутун мамлакатга етади. Экстремистик ёки радикаллашиш ҳаракатларини кам сонли одамлар қилади, уларнинг гапи, ташвиқотлари, ҳаракатлари мисолида, лекин жабрини бутун мамлакат кўради. Инсон воқеликни тўғри англаб, тўғри муносабатга киришмаса, атроф-дунё билан зиддиятга киришади, натижада ўзининг ҳам ҳаёти ёмонлашади, жамиятга ҳам зарар етказади. Бўлаётган воқеаларга тўғри фикрда бўлиш учун тўғри маълумотга эга бўлиш керак. Маълумот тўғри бўлса, ундан тўғри фойдаланса зарар келтирмайди. Ҳиссиётларга берилиб кетса бузуқ шахсий дунёси ҳосил бўлади, фикрлари радикаллашади. Дунёни тўғри кўз, тўғри фикр билан англаган шахснинг фикри унинг даҳоси ўгитлари сабаб ёки ташқи туртки сабаб маънавият, қадрият чегарасини бузиб ўтишга чоғланади. Эзгулик туйғулари салбийлик томон бориб қолади. Радикал кайфиятдаги кишилар гуруҳларга бирлашишга, мақсадларига эришиш йўлида зўравонлик ишлатишга, ўзларига қарши чиққанларни ноқонуний йўллар билан бартараф этишга, ғояларини ёйиш учун ҳеч нарсадан қайтмасликка мойил бўладилар. Радикаллашиш аввалида хавфли бўлмаган беозор кўринишдан салбийлик чўққисига чиқади.
Радикал қарашлар аввалида жамият етарлича ва ўз вақтида қаршилик қилиши зарур. Олди олинмаса, томир отиб улкан фожиаларга олиб боради. Ғоялар чегара билмай экстремизм сари йўл олади. Ана шундай вазият бўлмаслиги учун барча бирдек ҳушёр, кузатувчи бўлиши керак. Чунки, она замин бизники, тинч, озод, обод Ватан келажак авлодники.
Ҳушёрлик--давр талаби.
Атрофимизда кимлар бор, ким қандай ҳаракатда, ёшлар ўртасида қандай воқеалар бўй кўрсатмоқда, барча сергак бўлиб жамиятни, инсонни асраши лозим.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.