Диний экстремизм-тинчлик кушандаси.

4-02-2022, 14:56 admin Мақолалар 597

Диний экстремизм-тинчлик кушандаси.
Бизларни тинч, осойишта юртда яшашимиз учун оламлар Роббисига беадад ҳамдлар бўлсин. Ватансеварликда устоз бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саломлар бўлсин. Тарихдан маълумки, инсоният учун энг хавфли таҳдид-маънавий таҳдид. Бугунги энг катта хавф-терроризм ва диний экстремизм. Терроризм биринчи ўринда инсоният учун энг қимматли бўлган бойлик-тинчлик, хотиржамлик, ҳамжиҳатликка раҳна солувчи энг хавфли иллатдир. Бугунги кунда экстремистик ва халқаро террористик ташкилотлари диний ақидалар ниқоби остида ёшларни зўравонликка, миллий ўзлигини, маданий-маърифий ва оилавий қадриятларини йўқотишга ундаш йўли билан жамиятда зўравонлик ва радикал қарашларни тарқатишни давом эттирмоқда. Булар фуқароларни экстремистик ва террорчилик ташкилотлари сафига жалб қилиш учун шарт-шароит яратмоқда. Юртимизда шу маънода экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш ва чек қўйиш, уларни молиялаштириш манба ва ўчоқларига барҳам беришга қаратилган самарали чора-тадбирлар белгилаш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири саналади.
Ўзбекистонда фаолият юритаётган диний ташкилотлар қайси конфессияга тааллуқлигидан қатъий назар, фаолият борасида бир хил ҳуқуққа эгадирлар. Республикамизда фаолият юритаётган барча диний ташкилотларнинг эркин фаолият юритаётгани ҳам юртимизда ҳукм сураётган диний бағрикенгликнинг амалдаги ифодасидир. Динлар орасида исломнинг мавқеи ниҳоятда катта. Бугунги кунда динга бўлган қизиқишнинг кучайиб бориши ҳам бунга далилдир.
Дунёнинг қатор мамлакатларида турли ноқонуний қуролли тузилмалар томонидан исломий давлат қуриш шиори остида инсониятга қарши жиноятлар содир этилмоқда. Дунёда500 га яқин террорчилик ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда "ИШИД",
" алҚоида", "ал Жиҳод ал Исломий"," Ислом жиҳодий уюшмаси", "Ўзбекистон ислом ҳаракати"," Толибон". Ўзларига чиройли исломий ном қўйиб олган, сиёсий ҳокимиятга интилаётган, диний шиорларни ниқоб қилиб олган ақидапараст оқимлар юртимиздаги ижтимоий-сиёсий вазиятга салбий таъсир ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Сўнгги йилларда "жиҳодчилар"," сохта салафийлар", "хизбут таҳрир" каби диний сиёсий гуруҳлар республикамизда фаол ҳаракат қилишга уринмоқдалар.
Интернет орқали ёшлар онгига, чет юртлардаги мигрантларга таъсир ўтказишга уринмоқдалар. Диний-экстремистик мазмундаги материалларни босма, электрон кўринишда тарқатишга ҳаракат қилмоқдалар. Ушбу гуруҳларнинг ташкилотлари кўп вақтини интернетда ўтказадиган, вақтинча ишсиз, хорижда пул топиш умидида юрган ёшларни ўз тўрлари доирасига мўлжаллаган.
Тафаккур қилсак, ёшларни ўз домига чорлаган кимсалар тинч аҳоли тинчлигини бузаётганлар, хотин-қизларни зўрлаётган кабилардир. Сурия, Ироқ каби фитна ўчоғига кетаётган, уйидагилар хабарсиз қолаётган ёшларга, тўхта, ота-онангни, юртингни ташлаб оловга ўзингни отма, деймиз. Интернетдан илм, фойдали ишда фойдалан деймиз. Ота-оналарга эса фарзандингиз улғайдими бирор касбга йўлланг, бекор юрмасин деймиз. Азизлар, ҳушёрликни бой берманг. Ёшларда миллий ғурур, ифтихор туйғусини чуқур шакллантириш оила, маҳалла тизимида тўғри йўлга қўйилиши лозим. Чунки, бир болага етти қўшни ота-она деб халқимиз бежиз айтишмаган. Барчани огоҳликка даъват этамиз. Давлатимизнинг тўғри, инсонпарварлик сиёсатидан оғишмай, шукроналик остида баланд чўққиларга эришишда ҳар бир мустақил юрт фуқароси бирдек масъуллик билан ўз ҳиссасини қўшмоғи даркор.
Келажагимиз яратувчилари бўлган ёшларни ёт унсурлар тузоғидан Яратганни ўзи асрасин.

Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш