Экстремизм нима?
Экстремизм (ҳаддан ошиш, ақл бовар қилмас ишларни қилиш маъносини англатади) – ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартиришга, ҳокимиятни зўрлик ишлатиб эгаллашга ва унинг ваколатларини ўзлаштириб олишга, миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатишга қаратилган ҳаракатларнинг ашаддий шаклларини ифодаси ҳисобланади.
Экстремизм келиб чиқишининг биринчи ва асосийси сабаби мутаассиб фикр ва қарашларнинг пайдо бўлишидир. Мутаассиблик муайян ғояларнинг тўғри эканига қаттиқ ишониш, уларга муккасидан кетиш, “ўзгалар” ва “ўзгача” қараш ва ғояларга муросасиз муносабатда бўлиш, бошқа фирқа ва мазҳабларни бутунлай рад этган ҳолда, уларни тан олмасликда намоён бўлади. Мутаассиблик барча даврларда турли дин ва йўналишлар орасида кескин низо ва тўқнашувлар келиб чиқишига сабаб бўлган.
Айни пайтда, дунёвий ва диний билимларнинг саёзлиги, соф диний тушунчаларнинг асл мазмунини билмаслик ҳам диний экстремистик ғояларнинг тарқалишига сабаб бўлиши мумкин.
Юқорида қайд этилганидек, диний экстремистик ташкилотларнинг аксарияти ўз номини муқаддас ислом дини билан боғлашга уринади. Улар ўзларини “нажот топган гуруҳ”, қолган мусулмонларни эса кофир деб ҳисоблайдилар.
“Ислом” сўзининг луғавий маъноларидан бири “тинчлик” бўлиб, у ҳеч қачон бузғунчиликка, қотилликка ундамаган ва ундамайди ҳам. Замонавий террорчилар эса бузғунчилик ва қотиллик, одамларни даҳшатга солишни ўзларининг шиорига айлантириб олганлар.
Қуръони каримда бегуноҳ одамларнинг жонига қасд қилиш қораланади. Жумладан, “Нисо” сурасининг 93-оятида бундай марҳамат қилинади: “Кимда-ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамда абадий қолишдир. Яна унга Аллоҳ ғазаб қилгай, лаънатлагай ва унга улкан азобни тайёрлаб қўйгай”.
Ҳадисларда ҳам бу борада кўплаб хабарлар келган. Жумладан, Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда бундай дейилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолонинг наздида бир мусулмон кишининг ноҳақ қатл этилишидан кўра, ёруғ дунёнинг барбод бўлиб кетиши енгилроқдир”, дедилар”.
Ҳозирда дунёда кўплаб экстремистик ва террорчи ташкилотлар мавжуд бўлиб, афсуски, уларнинг муайян қисми ислом дини ниқоби остида фаолият юритади. Улар қаторида “Ал-Қоида”, “Ҳизб ут-таҳрир ал-исломий”, “Жиходчилар”, “Салафийлар”, “Туркистон Ислом ҳаракати”, “Ислом жиҳод иттиҳоди”, “Катибатул Имам ал-Бухари”, “Тавхид ва жиход”, “Ансоруллоҳ” (Аллоҳнинг ёрдамчилари жамоаси), “Жабҳатун-ан нусра” (Ғалаба фронти) ва “Ислом давлати” каби ташкилотларни санаш мумкин.
Дарҳақиқат, ҳозирги кунга келиб диний-экстремистик ташкилотлар кенг тармоқли тизимга айланиб улгурди. Бу чуқур ўйланган стратегиянинг бир қисмидир. Аввало, барча экстремистик ташкилотлар бир тадқиқот маркази, таъбир жоиз бўлса, “ғоявий лаборатория”лар маҳсули эканини алоҳида қайд этишимиз лозим. Шу ўринда, диний-экстремистик оқимларни бажарадиган функцияларига кўра шартли равишда 3 гуруҳга бўлишимиз мумкин.
Биринчи гуруҳга кирувчи ташкилотларнинг асосий вазифаси одамларни гўёки “исломлаштириш”, “тақвога чақириш”дан иборат. Бундай гуруҳлар қаторига “Таблиғчилар” ҳаракатини киритиш мумкин.
Иккинчи гуруҳ ташкилотлари эса аҳолига мутаассиблик ғояларини сингдириш, улардан муайян ғоя ва раҳнамога оғишмай, сўзсиз эргашадиган “кадр”ларни тайёрлаш билан шуғулланади. Бундай гуруҳлар қаторига “Ҳизб ут-Таҳрир” ва “Нурчилар” каби диний-экстремистик ташкилотларни киритиш мумкин.
Учинчи гуруҳга мансуб ҳаракатлар эса ҳеч қандай асоссиз мусулмон диёрларни “куфр диёри” деб эълон қилиб, у ердагиларни “ҳижрат” қилишга ундаш орқали турли низо ва фитна ўчоқларига жалб қилиш, қўлга қурол олиб тинч аҳоли вакиллари ва бошқа дин вакилларини қириш орқали минтақада уруш оловини ёқиш, жиҳод тушунчасини нотўғри талқин қилиш орқали ёшларни қотилликлар қилишга чорлаш билан шуғулланадилар. Бу гуруҳга барча террорчи ташкилотларни киритишимиз мумкин.
Хулоса қилиб, бугунги глобаллашув даврида соф Исломни асраб, турли ақидапарастлик ғояларига ёшларни алданиб қолмасликларига барчамиз масъул бўлишимиз энг асосий бурчимизга айланмоғи лозим!
Навоий вилояти бош имом хатиби Тоҳир Рўзиев.