Жамиятимизда аёлларнинг ўрни.

2-05-2023, 00:28 admin Мақолалар 293

Жамиятимизда аёлларнинг ўрни.

Ҳозирги кунда жамиятимизда аёлларнинг ўрни тобора ортиб бормоқда. Ҳар бир жабҳаларда улар ўзининг салоҳияти ва билими билан ҳақиқий ўзбек аёлининг сиймосини кўрсата бера олмоқда. Бу ютуқларнинг замирида давлатимизнинг кенг имкониятлар кўламини яратиб бераётгани ва қўллаб-қувватлаётгани асос бўлмоқда десак адашмаймиз. Аёллари эъзозланган хонадон, юрт баракали бўлиши тайин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам аёлларни, оналарни ҳурмат қилишга буюрганлар. Диннинг ярми дея эътироф этилган солиҳа аёлларимиз албатта эҳтиромга лойиқ. Аммо,айни дамда баъзи нохушликларни эшитиб,ўйланиб қоласиз. Аҳли аёлларига энг чиройли муомалада бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш ўрнига аёлини, фарзандини қадрламайдиганлар ҳам йўқ эмас. Яқинда бир аёлнинг эзилган, маҳзун ҳолатда менга учраши ҳалиям кўз ўнгимда. Керакли маслаҳатларни бериб, ҳозирда аёллар учун чиқарилаётган қонунлар ва уларнинг барчаси биз аёлларнинг фойдамизга ишлашини айтганимда, аёл хурсанд бўлиб кетди. Сабабки, уни қийнаётган ҳолат дарров барҳам топгандек эди гўё. Афсус, бир муддатдан сўнг оиламни фош қилиб эл-юрт олдида юзини шувут қилолмайман. Ахир шундай қилсам қандай қилиб улар билан яна бир дастурхон атрофида, ҳеч нарса кўрмагандек ўтиришим мумкин дея эътироз билдирди. Ҳа бизнинг ўзбек аёллари фарзандлари учун турли тўсиқларни бартараф этишга доим тайёр. Гуруч курмаксиз бўлмаганидек, баъзилари эса бу берилаётган имкониятларни ўз фойдасига ҳал этмоқчи ҳам бўлишмоқда. Невараси учун шукр қилиб эҳсон қилмаган куёвини қайнона қизини уйига этиб жазолади. Гўёки алимент пули ундириб эҳсонни қилармиш. Бу каби иллатларни олдини олиш ва марака-маросимларда ҳам янги бидъатларнинг келиб чиқишига йўл қўймаслик учун аёлларимиз билан кўпроқ тарғибот ишларини олиб бориш керак. . Ҳаддан ошиш нохуш воқеаларни келтириб чиқариши мумкин. Албатта, бу каби ҳолатлар бартараф бўлиши учун вақт керак. Сабаб ҳар бир инсон ўзининг билим кўникмасига эга бўлсагина, қонунларда белгилаб қўйилган ҳуқуқий ҳужжатларга одилона ёндашган ва бу каби ҳолатлар камайиб,вақтни,пулни керакли нарсаларга сарфлашган бўлишар эди. Ҳар бир инсон замон билан бирга ҳамнафас бўлиб, Янги Ўзбекистонни қуришда давлатимиз раҳбарига қанот бўла олиши лозим. Шундай маъсулиятни ҳис этган ҳолда йўлда давом этсак албатта,Аллоҳ розилигига эришиш ва юрт ҳурматига сазовор бўлиш бахти бизга насиб этарди иншааллоҳ!
Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш