Қариси бор уйнинг париси бор
Ўз бандаларига ибодатнинг турини кўпайтириб берган Аллоҳ таолога беадад, беҳисоб ҳамду санолар бўлсин. Каттаю кичикларга аввал салом берган севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад мусатафо соллаллоҳу алайҳи васалламга битмас-туганмас салавоту саломлар бўлсин. Бугунги кунгача муқаддас динимиз одоб-ахлоқларининг соф етиб кeлишида бизларга бeминнат ва фидокорона хизмат қилиб ўтган саҳобаи киромлар, салафи солиҳлар ва уламоларимиздан Аллоҳ таоло рози бўлсин!
Қарияларни қадрламаган, уларни иззат-икром этмаган, ҳақ-ҳуқуқларига риоя қилмаган инсон бу дунёда иззат-икром топмайди, қариганида обрў-эътиборга эга бўлмайди, у дунёда эса жаннатга эриша олмайди. Кексаларни эъзозламаган икки дунёда ҳам хор бўлади, Пайғамбар алайҳиссаломнинг умматларидан бўлмайди. Ҳадиси шарифда айтилади:
«Кичикларга раҳм-шафқат қилмаган ва кексаларимизни қадрларини билмаганлар биздан эмас» (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).
Маълумки, миллий қадриятларимиздан бири ёши улуғ инсонларни қадрлашдир. Зеро, кексаларнинг олтин ўгитларига амал қилиб яшаш комиллик, турмуш фаровонлигимиз ва тинч-осойишта ҳаётимиз гаровидир.
«Қариси бор уйнинг париси бор», «Қари билганни пари билмас» каби ҳикматли сўзлар неча минг йиллар мобайнида ҳаётда ўз исботини топиб келган ҳақиқат эканини яхши англаймиз. Аслида ҳам бир умр меҳнат қилиб, фарзанд тарбиялаб, эл-юрт корига яраб яшаётган ҳар бир инсон кексайганида ҳурмат-иззат кўриб, эъзозланиб, ҳаётидан рози бўлиб яшашга муносибдир.
Халқимиз кексаларни ҳамиша ҳурматлаб, эҳтиром кўрсатиб келган. Ёшларимиз нуронийларни кўрса, қўли кўксида, саломга шай, хизматларига тайёр туришади. Маслахатларию панд-насиҳатларига лаббай дейди, танбеҳига доимо қулоқ тутади. Уйларию дастурхонларининг тўрини ёши улуғларга атайди.
Ҳазрат мир Алишeр Навоий «Ҳайрат ул-Аброр» асарида бундай ёзадилар:
Кимки улуғроқ, анга хизмат кeрак,
Улки кичикроқ, анга шафқат кeрак.
Олдинги даврларда кексаларнинг ҳурмати ниҳоятда баланд бўлган. Кексаларнинг олдини кесиб ўтилмаган, гапираётган сўзлари бўлинмаган, овқатга олдин қўл чўзилмаган, улардан олдинда юрилмаган, уларнинг ҳурматларини ҳамма билган.
Илмда улуғ мартабаларга эришган олимларимизни, бу мақомга сазовор бўлганларининг ҳикматини баён қилган устозларимиз, энг аввало улар устозларининг, ота-оналарининг, кекса, ёши табаррукларнинг ҳурматларини билишганидан, деб таъкидлайдилар.
Ҳазрат Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ, мазҳаббошимиз айтадиларки: «Устозим ва ота-онам ётган уй томон ҳеч қачон оёқ узатиб ётмадим, улар ўтирган уй томига чиқмадим, уларнинг ҳақларига доимо ҳар намоз ўқиганимда дуо қилишни унутмадим».
Кекса отахону онахонларимизни эъзозлаш, аввало уларга бўлган буюк дуо – «Ассалому алайкум»дан бошланади, уларнинг олдиларида ўзини хокисор-паст тутиш билан, ёши табаррукларни кўрганда дарҳол ўрнидан туриб, ўзини ўнглаб олиш билан бўлади.
Навойи вилояти хатирчи туман учтепа махалла отинойиси: Аюпова Рахимахон