Қалбни пок қилайлик.

2-05-2023, 00:22 admin Мақолалар 329

Қалбни пок қилайлик.

Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин. Бу бир ўткинчи дунёга биз мехмон бўлиб келганлигимизни, имтиҳон қилинаётганлигимизни эсимиздан чиқармаслигимиз керак. Онадан қандай туғилдик ,туғилганимизда эгнимизда, қўлимизда нима бор эди.Қандай келган эдик.Ана ўшандай кетамиз. Фақат гарданимиздаги гуноҳлару савобларимиз ўзимиз билан кетади.Қолган барча йиғган молу дунё шу ерда қолади.Шуни била туриб нима учун кимгадир ёмон қилишга ,кўролмасликка, бўҳтон, туҳмат қилишга интиламиз, бандалик қилиб билиб билмай кўнглини оғритиб қўямиз. Мусулмон инсонлар мусулмон биродарига ёмонликни раво кўрмайди.
Қуръони каримнинг Ҳумаза сурасида. Тўплаган молу дунёлари билан қувонишиб, ўша моллари ўзларини ҳар қандай бало офатдан сақлайди деб ўйлайдиган ва ҳадларидан ошиб, бировларнинг обрўларини тўкиб юрадиган ғийбатчи бўҳтончи кимсалар, албатта дўзах азобига дучор қилинишлари ҳақида сўз юритилган.
Аллох кечиргувчи зот, кўнглимизни ёмонликлардан холос қилиб. Фақат қўлимиздан келганича яхшилик қилиб яшайлик азизлар. Мукофотини Аллоҳни ўзи беради, Кимнидир ютуқларига ҳасад қилиб эмас ҳавас қилиб яшашни ўрганайлик.Шунда Аллох Ҳақ ва таоло бизларга ҳам беради. Қуръони каримнинг Аъроф сурасида қиёмат кунидаги Сурат тасвирланади. У куни одамлар уч тоифага бўлинадилар.
Биринчиси: Ҳаётларини иймон ва яхши амаллар билан ўтказган кишилар. Ахли жаннатийлар.
Иккинчиси:Кофирлар ва ўзларига ҳам ўзгаларга ҳам ёмонлик қилган кимсалар дўзах эгалари бўладилар.
Учинчиси: Яхшилик ва ёмонликлари баробар кишилар Аъроф эгалари бўладилар.
Аъроф бу жаннат билан дўзах орасини ажратиб турадиган девор. Учинчи тоифадаги кишилар Аллоҳ Ҳақ ва таола уларни жаннат ёки дўзахга ҳукм қилинишини кутиб турадилар.
Аллоҳ Ҳақ ва таоло барчамизни биринчи тоифадаги кишилардан бўлишимизни насиб қилсин. Амин.

Ҳавас қилган кишилар
Орзуларига етарлар.
Ҳасад қилган кишилар.
ҳасадларда куюрлар.

Ўзбекистон ва Ёшлик МФЙ отинойиси Н.Ш.Касимова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш