ХУШ МУОМАЛАЛИ БЎЛАЙЛИК.

3-08-2022, 14:50 admin Мақолалар 393

ХУШ МУОМАЛАЛИ БЎЛАЙЛИК.

Биз дунёга қуёш каби барчага нур сочмоқ учун, барчанинг корига яраш учун келганмиз. Қалблари озор топган, ғамга ботган инсонлар дардига малҳам бўлиш учун уларнинг ҳолидан хабар олиш учун келганмиз...,Хўрланганларни,
йиқилганларни оёқ остида эзилганларни ўз ҳолларига ташлаб қўймайлик. Меҳр оқибатли бўлайлик, биз дунёга мана шунинг учун келганмиз. Ширин сўз,чиройли эътибор, чин эҳтиром , хуш муомалалик Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизга буюрган.Ким бўлишидан қатъи назар. мусулмонми, ғайримусулмонми, еофирми ,мушрикми ҳеч кимга ёмон муомала қилишга буюрилмаганмиз.Бунинг учун эса ўзи -ўзини бошқара олишни ўрганишимиз керак.Ғазаб келганида Бировнинг кўнглини оғритиб қўйиш ёмон нарса.Кўнгил жуда нозик нарса .У бир суяк эмаски, синиб қолса, даволаб олсак.Шунинг учун муомалани чиройли қилишимиз керак. Тарихдан мисол: нима учун ҳазрати Мусо, ҳазрати Ҳорундек зотлар Фиръавнга юмшоқ муомала қилишга буюрилганлар биз бир биродаримизни, жуфтимизга, фарзандларимизга юмшоқ муомала қилолмаймиз? Баъзиларимиз турмушдан қайтиб келган қизимизга ҳам юмшоқ муомала қилолмаймиз.Ҳолбуки динимизда турмуши бўлмай, қайтиб келган қизга шавқат қилган оталарга алоҳида ажр-мукофотлар ваъда қилинган.Инсон ҳаётида содир бўладиган ҳар бир яхши- ёмон ,катта-кичик воқеа ҳодиса, албатта, Аллоҳ таолонинг тақдири азалийсида битилган бўлади. Яратганнинг амрисиз бировнинг тавонига бир тикан кирмайди."Бизга фақат Аллоҳнинг ёзиб қўйганидан ўзга нарса етмайди" ( Тавба сураси,51-оят) Аллоҳ таолонинг ўзи касал қалбнинг эгаси бўлмоқликдан ўзи сақласин, ундай қалбда ёнма-ён иккита жиҳат мавжуд, уларнинг қай бири ғолиб келса, қалбни ўша ёққа тортиб кетади.Унда бир томондан Аллоҳга муҳаббат ,имон, ихлос, таваккул бўлса, бошқа томондан шахвоний муҳаббат ,ҳирс, ҳасад, кибр, риё, манманлик, нифоқ, бахиллик каби шикастлантирувчи,оқибатда ҳалок этувчи иллатлар мавжуд. Бундай қалбни даволаш лозим бўлади.Демак ,хушмуомалали бўлишлик ҳар бир мусулмонга жаннатдаги улуғ даражотларга етказувчи ибодат экан. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барчамизга Хуш ахлоқ ато этиб, жаннатда улуғ даражотлар насиб айласин!

"Наврўз" МФЙ отинойиси Нарзуллаева Зулайҳо.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш