'Қалб ва тил тўғрилиги"
Анас(разияллоху анху) дан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз.(с.а.в) айтдилар: "Банданиг қалби тўғри бўлмагунча имони комил бўлмайди, Тили тўғри бўлмагунча қалби тўғри бўлмайди"Сўзинг аҳамияти шунчалар муҳимки инсон биргина сўз билан мусулмон бўлиши ёки диндан чиқиши инсонлар ўртасини ислоҳ қилш ёки бузиш мумкин. Аллоҳ тало Қуръони каримда шундай марҳамат қилган Эй мўминлар! Аллоҳдан қурқингиз ва тўғри сўзлангиз шунда Аллоҳ ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират этар, кимки Аллоҳга ва пайғамбарига итоат этса бас у улуғ ютуққа эришади.(Аҳзоб сураси 70-71оят) Ақлли одам гапиришдан олдин, айтаётган сўзини яхшилаб уйлаб кейин сўзлайди. Агар инсонни тили тўғрисўз ва тарбияланган бўлса бошқа азолар ҳам соғ омон ва хотиржам бўлади. Росулуллоҳ(с. а. в) айтдилар: "Рост сўзланг хатар кўрсангиз ҳам".
Тилсизлик ёлғончиликдан яхшидир. Кишини муҳофоза қилиб турадиган фаришталар ёлғондан узоқлашади, ростгўй инсон жаннатга кириши ва Аллоҳ таоло ҳузурида сиддиқ деган мақомга эга бўлиши хадисларда очиқ ойдин келтирилган. Хулоса қилиб айтганда бизга неъмат қилиб берилган тилимизни эҳтиёт қилиб, сўзлашдан олдин аввал ўйлаб, кейин сўзлашимиз айни муддаодир. Аллоҳ таоло барчамизни тилимиз орқали кўплаб хайрли амалларни ва Ўзи рози бўладиган амаллар қилишга насиб этсин.
Хатирчи тумани " Парохун" МФЙ отинойиси: Низомова Муҳаббат.