Ғазабнинг давоси

26-06-2019, 09:27 admin Мақолалар 720

Тушунмовчилик, ғавғо, фитна ва жиноятларнинг кўпида оний ғазабланиш асосий ўрин тутади...
Тишимизни нафрат билан ғижирлатишимиз, рўпарамиздаги кишига бирор нарса ирғитишимиз, столни муштлаш, эшикни тепиш ва урушиб жанжаллашиш... каби ғазабланишининг кўпгина кўринишлари мавжуд.
Тушунмовчиликлар, ғавғо-жанжаллар, фитна жиноятларнинг кўпида бошланғич сабаблар ғазабланишдир.Ғазабга минган киши олдидаги шахс агар ўйлаб иш тутмаса, воқеа янада авж олиб, тиклаб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши ҳам мумкин.
Асабий, қизғин, адоватли ва қўпол кишилар жамиятда борган сари кўплаб учрамоқда. Гавжум шаҳарлар, транспортдаги тиқилинчлар, тирикчилик дарди, шовқин-сурон, оилавий муаммолар, инсоний муносабатларнинг бузилиши, ичкиликбозлик, чарчоқ, экологик муаммолар, узундан-узоқ навбатда кутиш, вақтида тўланмаган қарзлар каби кўпгина омиллар инсонларнинг ғазабланишида асосий ўрин эгаллайди.
Ғазабланган инсон организмида жуда кўплаб ўзгаришлар содир бўлади. Кафтлар терлайди, қон томирлари бадан сиртларида кенгаяди ва натижада кишининг ранги сарғаяди.
Нафас олишнинг тезлиги ва чуқурлиги ўзгаради. Юрак яна ҳам кўпроқ ишлаб, уриши тезлашади. Кўз қорачиғи катталашади. Оғиз қурийди. Мускуллар таранглашади. Ички аъзо безлар фаолияти кучаяди ва қондаги гармонлар миқдори ўзгаради.
Кўп ғазабланишнинг олдини оладиган дори ҳам кашф этилмаган. Дорилар инсонни карахт қилиб, ўз навбатида бир қанча салбий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, кўникиш ҳосил қилгани учун ҳам умуман тавсия этилмайди. Энг мувофиқ ва муносиб чора Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам тавсия этган тарзда иродамизни қўллаб, ҳаракат қилишдир.
Мусулмон киши “У тақводор зотлар яхши-ёмон кунларда инфоқ-эҳсон қиладиган, ғазабларини ичларига ютадиган, одамларнинг (хато-камчиликларини) авф этадиган кишилардир. Аллоҳ бундай яхшилик қилувчиларни севади”.(Оли Имрон сураси 34 оят). Ушбу оятга мувофиқ мулойим, юмшоқ бўлишга ҳамда ғазабни ютишга ҳаракат қилади.
Чунки Исломда кучли шахс, гавдаси ва мускуллари бақувват бўлганлар эмас, аксинча, ғазабланганда ўз нафсига ҳоким бўлиб, юмшоқ муомала қилишни эплай олган кишилардир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алаҳи вассаллам:”Инсонларни курашиб енгган полвон эмас, балки ғазабига ҳоким бўлган полвондир”, дея марҳамат қилганлар. Шунга қарамай, агар киши яна ғазабланса, вазиятни ўзгартиришнинг катта фойдаси бор. Шунда муносабат соҳаси ўзгариб, бадани бўшашади. пайғамбариимиз соллаллоҳу алаҳи вассаллам: бир ҳадиси шарифда шундай марҳамат қиладилар:”Ораларингиздан бирортаси ғазабланса, тик турган ҳолда ўтирсин, бу ҳам фойда бермаса узаниб ётсин”.
Ғазаб жуда кучайса ва бундай ҳаракатлар ҳам уни енгтллатмаса, энг таъсирли чора баданига совуқ сув теккизишдир. Сувнинг хотиржам ва таскин қилиш хусусияти бор. У бадан сиртидаги томирларни торайтиради. Терни йўқотади. Нафас олишни осонлаштииради, мускулларни бўшаштиради. Шунинг учун ҳам бугунги кундаги тиббиётда асаби бузилганларга душ олиш ва сув билан ювинишнинг тавсия этилиши беҳуда эмас. XIV аср аввал айтилган ушбу ҳадис минглаб мзжизалардан биттаси холос.
Ҳадиси шарифда келтирилишича: “Ғазабланиш шайтондандир. Шайтон эса оловдан яратилган. Оловни фақат сув билан ўчирасиз. Сизлардан бирортангиз ғазаблансангиз, таҳорат олинг”. Жаҳлим тилимда, дилимда эмас. Аллоҳ сақласин, оташ оловлангач, қасрни ёқишини билиб бўлмай қолади. Баъзан инсон бургага аччиқ қилиб кўрпани куйдиради. Бурга қочиб кетган, кўрпа ёниб бўлган, одам эса ўртада қуруқ қолган бўлади. Эр жаҳл билан овозини кўтарса, аёл индамасликни сукутни афзал кўрса оловланмасдан сўнади, лекин бу ҳам ҳаяжонланиб товушни баландлатса, бир одим орқага ташлаб, жим бўлиш гали эрга тушади. Агар эр бутунлай назоратни йўқотиб, овозини баландлатиб, аёлдан устун келмоққа ҳаракат қилса, жанжал бошланган бўлади. Бундай жанжалдан севинадиган бир тараф бор, у ҳам бўлса,шайтондир.
Эрдан-садоқат, хотиндан-итоат.
Жаҳл билан турган
Зарар билан ўтиради.(Мақоллардан)

Кармана бош отинойиси Ф.Мирзаева

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш