Қўшнингиз ҳақини биласизми ?

28-04-2023, 02:26 admin Мақолалар 285

Қўшнингиз ҳақини биласизми ?

Муқаддас динимиз таълимотида қўни-қўшниларнинг ҳақлари тўртта бўлиб улар; қўшнига азият бермаслик, қўшнини ёмонликлардан ҳимоя қилиш, уларга доимо яхшилик қилиш, қўшинидан етадиган азиятларга сабрда бўлиб, улар билан яхши қўшничилик қилишдир.
Али розияллоҳу анҳудан қўшнининг ҳақи хусусида сўрашди. У зот: “Сизлар қўшнининг ҳақи унга озор бермаслик деб биласизларми?” дедилар. Ўтирганлар: “Ҳа”, дейишди. Шунда у зот: “Озорларига сабр қилиш ҳам унинг ҳақи ҳисобланади”, дедилар. Демак, фақатгина унга озор бермаслик эмас, балки ундан етадиган озорларга сабр қилиш ҳам қўшнининг ҳақи ҳисобланади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Аллоҳнинг Расули, фалон аёл кечаси билан намозда қоим бўлади, кундузи нафл рўзаларни тутади. Яна бошқа фалон-фалон яхшиликларни қилади, садақа беради, лекин тили билан қўшниларга озор етказади», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У аёлда яхшилик йўқ, у дўзах аҳлидандир», дедилар. Бояги кишилар: «Фалончи аёл бўлса, фарз намозларини ўқийди, кийимларидан садақа қилади, аммо бирор кишига озор бермайди», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ана шу аёл аҳли жаннатлардандир», дедилар». Мазкур ҳадиси шарифда қўни-қўшниларга озор бермаслик, уларни беҳурмат қилмаслик нақадар зарур иш экани таъкидланмоқда. Қўни-қўшниларга ёмон муносабатда бўлиш, уларга озор бериш ўқилган нафл намозлар, тутилган нафл рўзаларни ҳам ювиб кетиб, уларни фойдасиз ҳолга келтириб қўяди. Аксинча, қўшнилари билан тинч-тотув яшаган, уларга озор бермаган одам катта бахт-саодатга эришади ва аҳли жаннатдан бўлади
Бир одам Аллоҳ таолодан қўрқиб, қўшнининг ҳақига ривоя этса, уни ҳурмат қилса, унинг аҳли аёлига, мол-мулкига кўз олайтирмаса, қўшниси ҳам унга худди шундай муносабатда бўлади. Бундан бошқа қўшнилар ҳам ўрнак оладилар. Шу тарийқа, бутун жамият бир-бирига яхши муносабатда бўлади, охир-оқибат бу жамият бахт саодатли, тинч-тотув яшайдиган жамиятга айланади.
Мавароуннаҳрнинг атоқли олими Абдуллоҳ ибн Муборакнинг бир яҳудий қўшнилари бор эди. Абдуллоҳ ўз болаларини овқатлантиришдан олдин камбағал қўшниларининг болаларига овқат берар, ўз болаларини кийинтирмасдан олдин ўша яҳудийнинг болаларини кийинтирирдилар. Одамлар яҳудийнинг олдига келиб: “Ҳовлингни бизга сотгин”, дейшди. Шунда яҳудий: “Ҳовлимни икки минг динорга сотаман. Аслида унинг нархи минг динор. Кейнги минги эса Ибн Муборакка қўшни бўлганим учун”, деди. Кейнчалик ўша яҳудий Абдуллоҳнинг дуолари шарофатидан мусулмон бўлди. Азизлар бу каби одатлар бизга аждодларимиздан қолган қадрият. Аксарият хонадонларда қўшнилар ўртасида олди-бердилар, тансиқ таом қилинса қўшнига улашиш одатлари шкурки ҳалигача давом этиб келмоқда.
Абу Дардо (розияллоҳу анҳу) масжидга эрта келиб кеч қайтарди. Намоздан кейин Расули акрам (соллалоҳу алайҳи ва саллам)нинг суҳбатларини диққат билан тингларди. Бироқ хурмо пишиғида Абу Дардо (розияллоҳу анҳу) аввалгидан кечроқ келиб, эртароқ кетадиган бўлди. Бу ҳол Пайғамбаримиз (соллалоҳу алайҳи ва саллам)нинг диққатларини тортди. Абу Дардо (розияллоҳу анҳу)ни ёнларига чақириб: - Сенинг масжидга келиб кетишингда ўзгариш кўряпман. Нима бўлди? – деб сўрадилар.
- Шу кунларда қўшнимизнинг хурмо дарахти мевалари пишиб, тўкила бошлади, - деди Абу Дардо узрли оҳангда. – Хурмолар бизнинг ҳовлига ҳам тушяпти. Болаларим қўшнимдан бесўроқ уларни еб қўйишмасин деган хавотирдаман. Бомдодга келишдан олдин тўкилган хурмоларни тўплаб, қўшнимизникига олиб чиқиб бераман. Шу сабаб масжидга кеч келяпман. Мен масжиддалигимда ҳам дарахтлардан хурмо тўкилади. Уларни йиғиб, қўшнимизникига чиқаришга шошиламан. Расулуллоҳ (соллалоҳу алайҳи ва саллам) Абу Дардо (розияллоҳу анҳу) нинг бу сўзларидан мамнун бўлдилар ва унинг ҳақига дуо қилдилар.
Баъзан кўчадан ўтаётиб, йўл ёқасида ғарқ пишиб турган қўшнимизнинг мевасидан ҳавасимиз кетиб рухсатсиз икки дона узиб олиб еган вақтимизда қўшнимизнинг ҳақига хиёнат қилиб қоймаябмизми...?
Мақсадимиз ўткинчи дунёда қўшниларимиз ҳақига хиёнат қилмаган холда, арзимас сабаблар билан жанжаллашмасдан, қўшнимиздан етадиган баъзи бир азиятларга сабр қилиб, тинч-тотув яшаб ўтишимиз лозим.
“Ахтам саҳоба” жоме масжиди
имом-хатиби Абдуғафур Назаров
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш