Қўшниларнинг ҳақлари ва уларнинг риояси.

2-12-2021, 15:58 admin Мақолалар 589

Қўшниларнинг ҳақлари ва уларнинг риояси.
Қўшниларнинг ҳуқуқини риоя қилишни баёни ва ҳосияти зиёдадир Ҳазрати Расулуллоҳ алайҳиссалом айтганлар: " Ҳамсоя бордирки, унинг динидан бегона динда бўлса, бир ҳақи бор, яъни фақат қўшничилик ҳақи. Ҳамсоя бордирки, унинг икки ҳақи бор, у мусулмон ҳамсоядир.Энди ҳамсоялар бордирки, уларнинг бир-бирларида уч ҳақи бордир: биринчиси қўшничилик, иккинчиси мусулмончилик ҳақи, учинчиси эса қариндош қўшничилик ҳақи. Ҳазрати Расулуллоҳ алайҳиссалом айтдилар: "Жаброил алайҳиссалом ҳамиша менга қўшнилар ҳақини адо этишни васият қилар эдиларки, қўшнилар мендан мерос олгайлар деб гумон қилардим Ҳазрати Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар::" Кишики Ҳудои таолога ва қиёматнинг ҳақлигига имони бўлса, қўшнисини азиз ва муҳтарам тутгай".
Мен мана бир неча йиллардан бери шу отинойилик иш фаолиятимда кўп яхши ва ёмон қўшнилар ҳаётига гувоҳ бўлдим... Яқинда Арабхона қишлоғида бир таъзияда иштирок этдим. Онахонни турмуш ўртоғи дунёдан ўтган бир етим фарзандлари бор экан. Яқинда ўзлари 63 ёшда вафот этдилар. Ўғиллари йиғлаб қўшниларга кеч соат 1 да билдирганлар, ён қўшнилар ёш келинлар ёши улуғ онахон ва отахонлар бирдан тўда бўлишиб онахонга тез ёрдам чақиришган. Онахонни жонлари узилганини шифокорлар айтишгач, дарров оби-маҳрам сувига олишиб, хонадонларни супириб-сидириб, керакли нарсаларни ўз ҳисобларидан маблағ жамлашиб ҳамжиҳатликда эртанги таъзияга тайёрлашган. Қўшнилар қайсилари овқат, қайсилари мева-чева, ширинликлар олиб келишиб асли Каттақўрғонлик бўлган мусофир онажонни ҳурмат-иззатини қилишиб охират сафарига кузатдилар. Қанча қишлоқдан ва маҳалла раҳбарлари келиб, биздан нима ёрдам керак деб бел боғлаб туришди. Онажонни ўғилларини дўстлари ака-укадек ёнларида тик туришди. Ана меҳр, ана қўшничилик ҳақи, ана мусофир ва етимнинг бошини силаш. Кўринг-ки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам суннатларига эргашиш... Ўзаро маслаҳатлашиб кўпайишиб келинлик сарполарини тахлаб ўгилларини уйлантириб қўйиш чораларини маслаҳатлашиб олдилар.Етимнинг онасиз ёлғиз ўзи қолмаслигини тадбирини кўрдилар. Йигитнинг соғлигида озгина муаммоси бор экан.Жуда тўлқинланиб кетдим ва кўзимга ёш қалқди. Фақирларни ҳолидан хабар олиб туриш бизнинг азалий динимиз буюрган амаллардан биридир .Эҳсон-эҳсоннинг мукофоти ҳам эҳсондир. Ҳар биримиз қўшниларимиз ҳолидан хабар олиб турайлик. Кучимиз етмаса ширин тилимиз билан кўнгилларини олайлик. Буни ёш авлодга амалда кўрсатиб, уларга намуна бўлайлик.

Навбаҳор тумани"Бурқут" мфй отинойиси Аҳмедова Маккамтош.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш