Ибратли хадисларлардан намуна олайлик.

26-04-2023, 01:41 admin Мақолалар 322

Ибратли хадисларлардан намуна олайлик.

Бизларни йўқдан бор қилиб яратган Аллоҳ таъолога битмас туганмас хамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримиз Мухаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломлар бўлсин.
Ҳадислардан маълум бўладики,
гуноҳдан сақланувчи "мужоҳада" ( гунох билан курашувчи ) даражасига етади. Бир ҳадисда Ҳазрати Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадиларки,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам:
"Менинг беш гапимни ким қабул
қилиб олади, ким уларга амал
қилади ва ким уларни ўзгаларга
ҳам ўргатади" дедилар.
Ҳазрати Абу Ҳурайра розияллоҳу
анҳу айтадиларки, "Мен қиламан",  дедим. Шунда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлимдан тутдилар ва ўша беш нарсани санаб айтиб бердилар:

اتَّقِ المَحَارِمَ تَكُنْ أَعْبَدَ النَّاسِ، وَارْضَ بِمَا قَسَمَ اللَّله لَكَ تَكُنْ أَغْنَى النَّاسِ، وَأَحْسِنْ إِلَى جَارِكَ تَكُنْ مُؤْمِنًا، وَأَحِبَّ لِلنَّاسِ مَا تُحِبُّ لِنَفْسِكَ تَكُنْ مُسْلِمًا، وَلَا تُكْثِرِ الضَّحِكَ، فَإِنَّ كَثْرَةَ الضَّحِكِ تُمِيتُ القَلْبَ» [رواه أحمد  والترمذي

Харом ишлардан сақлан, одам–
ларнинг энг обиди бўласан. Аллоҳ сенга тақсим қилган нарсага рози бўл, одамларнинг энг бойи бўласан.
Қўшнингга яхшилик қил, мўмин
бўласан. Ўзинг учун яхши кўрган
нарсани одамлар учун ҳам яхши
кўр, мусулмон бўласан. Кўп кулма, чунки кўп кулиш қалбни ўлдиради.
(Имом Термизий ва Имом Аҳмад ривояти)
Ўйлаб кўрадиган нарса шуки,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисда бир муҳим
насиҳатни қилаётиб шундай
дедилар:

اتَّقِ المَحَارِمَ تَكُنْ أَعْبَدَ النَّاسِ،

Яъни: "Ҳаром ва гуноҳ
ишлардан сақлан, одамлар–
нинг энг кўп ибодат
қилувчиси бўласан".
Бундан маълум бўладики, гуноҳни тарк қилиш, инсонни энг катта обид қилиб қўяди. Нега ва қандай?  Шу тарздаки, инсон қачон Аллоҳ учун гуноҳ ва ҳаром ишларни тарк қилса, аниқки, фарзлар ва вожибларни ҳеч қачон тарк қилмайди. Чунки, фарз ва вожибни тарк қилиш ҳам гуноҳ ва ҳаромдир. Шунга кўра, гуноҳни тарк қиладиган киши фарзлар ва вожибларга албатта амал қилади.
Шунга кўра, ким бўлса ҳам гуноҳни тарк қилса, у фарзлар ва вожибларни албатта адо қилади. Шу тарзда унинг номаи аъмолига бир тарафдан фарзлар ва вожибларни адо қилгани ёзилган бўлади. Иккинчи тарафдан гуноҳлар буткул бўлмайди. Шу тарзда у банда энг кўп ибодат қилувчига айланади. Шунингдек, у гуноҳдан сақланса, у холда унга Аллоҳ ила ришта пайдо бўлади.Шу тарзда у обидлар ичида бир хос кишига айланади.

Учқудуқ тумани " Мустақиллик" МФЙ отинойиси Файзиева Зилола
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш