Қаноатли бандалар намози.
Аллоҳ таолога битмас туганмас, чексиз хамду саноларимиз бўлсин.
Умматларига Ислом таълимотини ўргатган, ўзлари намуна бўлган Зот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, аҳли байт, асхобларига салом дурудлар бўлсин.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи
васаллам айтдилар: "Кимки ўн икки ракат зуҳо намозини ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда олтиндан бир қаср бино қилгайдир".
(Термизий, Ибн Можа, Байҳақий, Табароний, Баззор ва Ибн Абу Осим ривоят қилишган.)
Юқоридаги ҳадис қўйидаги кўринишда ҳам ривоят қилинган:
"Ким икки ракат зуҳо намозини ўқиса, ғофиллардан деб ёзилмайди. Ким тўрт ракат зуҳо намози ўқиса, қаноатлилардан деб ёзилади. Ким олти ракат зуҳо намози ўқиса, у ўша кун учун унга кифоя қилади. Ким саккиз ракат зуҳо намози ўқиса, Аллоҳ таоло уни обидлардан деб ёзиб қўяди. Ким ўн икки ракаат зуҳо намози ўқиса, у одам учун Аллоҳ жаннатда бир уй барпо қилади".
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Менга Хабибим саллоллоҳу алайҳи васаллам уч нарсани васият қилганлар; ҳар ойда уч кун рўза тутмоқни, икки ракат чошгоҳ–зуҳо намоз ва ухлашимдан олдин витр ўқимоғимни».
(Бухорий, Муслим, Насоий ривоят қилишган. Худди шу ҳадисни Абу Дардоъ ҳам ривоят қилган.)
Абу Саъд ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам зуҳо намозини (баъзи кунлар) шундай (узлуксиз) ўқир эдиларки, биз ҳатто, энди бу намозни ҳаргиз тарк қилмайдилар, дердик. Баъзан эса шундай ўқимай ташлаб қўяр эдиларки, биз ҳатто, энди бу намозни ҳаргиз ўқимайдилар, дердик».
(Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар. Термизий ҳасан-ғариб деганлар.)
Зуҳо намози неча ракаат?
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки икки ракат зуҳо намозини мунтазам ўқиса,
гуноҳи денгиз кўпикларича бўлса ҳам, кечирилгайдир».
(Термизий, Ибн Можа, Аҳмад ва Исҳоқ ривоят қилганлар.)
Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг ҳар бир аъзоингизга садақа вожибдир. Ҳар бир тасбиҳингиз– садақа, ҳар бир ҳамд айтишингиз–садақа, ҳар бир таҳлилингиз («Ла илаҳа иллаллоҳ», дейишингиз)–садақа, ҳар бир такбирингиз–садақа, яхшиликка буюришингиз–садақа, ёмонликдан қайтаришингиз–садақа. Энди буларнинг ҳаммаси учун икки ракат зуҳо намоз ўқишингиз кифоядир», - дедилар.
(Имом Муслим ривоятлари.)
Зуҳо намози бу намоз уч юз олтмиш садақага тенгдир.
Инсоннинг жисми уч юз олтмиш бўғиндан иборат бўлиб, инсонга бу неъматларнинг шукронаси ўлароқ ҳар куни уч юз олтмиш садақа қилиш лозим бўлади.
Чошгоҳ намози ана ўша шукронани адо этишга кифоя қилади.
Зуҳо намозининг вақти қуёш тўла чиққандан тахминан уч соат ўтгач бошланади ва пешин вақтидан ўн- ўн беш дақиқа аввал (бу вақтда қуёш тиккага келади ва намоз ўқиш макруҳ саналади) тугайди. Энг афзал вақти – пешин вақти киришидан ўттиз - қирқ беш дақиқа аввалги вақтдир,дейди уламоларимиз.
Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова