Мактуб

22-04-2023, 00:51 admin Мақолалар 183

Мактуб
Эй Рамазон! Такдир калами белгилаган малум муддатгача сен хам бошқа ойлар сингари йилнинг ўн икки парчасидан бири эдинг...
...Аллоҳ таоло инсониятни нажот йўлига йўллашни ирода қилди.Ўн саккиз минг оламлар эгасидан энг сўнгги пайғамбарликка танланган  улуғ зот(С.А.В)га"Ўқинг"деган амр келди.Қуръони карим туширилиши сенинг кечаларингдан бирида бошланди" ўн бир ойнинг султони-Куръон ойи" бўлдинг.
Сен илк оятларга гувох бўлган бу Китоб:"Рамазон ойи-...Куръон нозил  қилинган  ойдир", дея улуғ мартабангни эълон қилди.Рахмон Зот минг ойдан хайрли қадр кечасини сенга жойлаштирди.Гуё оппоқ садафлар  шодасига қора олмосни яширди ва амр қилди."Кани олмосни топдинг!" Расулуллох(А.С)дан умматга ишорат бўлди-уни охирги ўн кунлигидан қидиришни тавсия  этдилар.
Эй муборак  ой, бизлар учун рўза ойи бўлдинг, ўттиз кун рўза тутишга буюрилдик. Пайгамбаримиз(А.С)сени "Қалкон"дедилар.Нафсимизга қарши курашда қалкон вазифасини ўтайсан.
Ташрифларингдан ғарибу мискинлар кўнгилни мехру саломат билан обод этишни, улар хаққига дуойи хайр килишни таълим берасан.Фарз ибодатларни адо этишда, рўзадорликда эзгу амалларни бажаришда давом этарканмиз, кунглимизни афву мағфиратга ноил бўлиш  умидини эгаллайди.Сенинг воситангда илохий  рахматга етишиш мақсади кўнглимизни тўлдириб  бормокда.Сен-чи? Сен биздан розимисан, эй мохи  муборак?..

Хатирчи туман Буғирдок МФЙ отинойиси Миртазоева Р.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш