Рамазон ойининг фазилати.
Рамазон Исломий ойлар ичида энг буюк ва фазилатларга бойлиги, унда минг ойдан ҳам афзал қадр кечаси борлиги, Қуръон нозил бўла бошлагани билан у ўн бир ойнинг султонидир Абу Ҳурайра (разияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам шундай деганлар: "Сизга муборак Рамазон ойи келди.Аллоҳ таоло сизга унинг рўзасини тутмоқликни фарз қилди.Унда осмонларнинг эшиклари очилур, жаҳаннам эшиклари ёпилади.Унда ўзбошимча шайтонлар кишанланади.Унда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у минг кечадан яхшидир.Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, батахқиҳ маҳрум бўлибди".
Аллоҳ таоло бошқа умматларига бермаган беш нарсани Муҳаммад(солаллоҳи алайҳи васаллам) умматига ато қилган:
1.Рўзадорнинг оғзидан келадиган ҳид мушкнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқ қилинди.
2.Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: "Арши аълони кўтариб туриб унинг атрофида айланган фаришталар, Аллоҳга ҳамд айтиш билан у Зотни поклаб тасбеҳ айтурлар, у Зотга иймон келтирурлар ҳамда иймон келтирган бандаларини мағфират қилишини сўраб: "Тавба қилиб йўлингга эргашган бандаларингни авф эт ва жаҳаннам азобидан уларни муҳофаза қил", деб мўминлар учун Аллоҳга ёлворадилар".(Ғофир 7).
3.Шайтонлар занжирбанд қилиниб, Рамазон ойи тамом бўлгунига қадар бўшатилмайди.
4.Жаннатга ҳар куни зийнат берилади.
5.Аллоҳ таоло Рамазоннинг сўнгги кечасида мўмин бандаларини авф этади.
Бу ой ўн бир ойнинг султонидир. Унинг дастлабки ўн кунлиги раҳмат, кейингиси мағфират, кейингиси дўзаҳдан нажотдир.Бу ой кундузлари рўза тутиш, Таровиҳ намози ўқиш, кечалари ибодат қилишдир.Бу ойда зикрларни кўпайтириш, Рамазон ойида садақалар бериш, муборак Рамазон ойига соғ-саломат етказгани учун икки ракат шукр намозини ҳам ўқиш лозимдир.
Аллоҳ таолога ҳамдлар ва мақтовлар бўлсин.Маълумки, жаннат ва дўзах яратилган.Бунга ҳар бир мўмин-мусулмоннинг имон келтириши фарздир. Банданинг охирги борадиган манзили ё жаннат ёки дўзах бўлади.Албатта, жаннат барча мўминлар кўз тиккан улуғ макондир.Жаннат аҳли жаннатда, дўзах аҳли жаҳаннамда абадий қолади.Нафсларимиз ёмонлиги, амалларимиз хатоларидан Аллоҳнинг паноҳига ўтамиз. Ёлғиз Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли бирор илоҳ йўқлигига гувоҳлик берамиз, Унинг шериги йўқ, Муҳаммад(солаллоҳи алайҳи ва саллам) У Зотнинг элчиси, расули эканлигига гувоҳлик берамиз.
Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: Л.Бобоназарова.