Сизни ҳаётингиз барча нарсадан устун.

17-04-2023, 23:17 admin Мақолалар 200

Сизни ҳаётингиз барча нарсадан устун.

Инсон қадри ҳамма нарсадан устун бўлса, керакли эканлигингизни ҳис этиб яшасангиз  ҳаётда кўплаб муаффақиятларга эриша оласиз. Аммо аксинча бўлса, қалби зада одамдан ҳар нарсани кутиш мумкин. Аламзада одам ҳаётидан, оиласидан, жамиятдан норози бўлиб, тўғри йўлдан адашади.Чунки, ҳамманинг ҳам иродаси кучли бўлавермайди. Ҳаёт синовларига дош бера олмайди. Ҳозирда учраётган нохуш воқеаларнинг замирида доимий қийналган, ўзини камситилган деб ўйлаш ва жабрдийда сифатида ҳис қилиниши сабаб бўлмоқда. Оддий сабабни катталаштириб ўзини жонига қасд қилишлар учрамоқда, эшитиб қолсак ахир у яхши эдику, тузук юрувдуку дея ҳайратланамиз. Афсуски бу бирдан юз берувчи ҳолат эмас.Неча йиллар давомида шаклланиб сўнг юзага келади. Баъзи ҳолатлар айб иш қилиб қўйиб, қаттиқ қўрқиш натижасидан келиб чиқади. Шу каби ҳолатларни олдини олиш ва инсонларни ҳимоя қилиш мақсадида давлатимиз томонидан Конституцимизга ўзгартиришлар киритилмоқда. Зўравонликка учраган аёллар, қаровсиз қолаётган ота-оналар, ҳатто ўз фарзандини қийнаётган ота-оналар ҳам қонун олдида жавобгар эканлигини тушуниши лозим. Аламзадаларни кўпайиши жамият учун хафлидир. Чунки, улар бунёд этишдан кўра бузувчи бўлиши тайин. Улардан яхшилик кутиш ҳам қийин масала. Шу сабаб давлатимиз бу масалага жиддий ёндашмоқда. Аслида ҳар биримиз бефарқ бўлмай ҳар бир қийинчиликка дуч келган юртдошимиз учун қайғуришимиз лозим. Оилалар тинч ва осуда бўлса, инсонлар қадри баланд бўлса жамият ва давлат юксалади.  Ўзбекистонимиз юксалишнинг энг юқори чўққисига чиқа олади. Бу эса катта аҳамиятга эга. Шу сабаб Конституцияга киритилаётган ўзгартиришларга қўшиламиз ва бу янгиланишларни қўллаб қувватлаймиз.

Қизилтепа туман бош отинойиси Файзиева Мукаррам.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш