Ибодатимизни ёлғиз Аллоҳ учун қилайлик!

22-11-2022, 20:59 muslim Мақолалар 173

Ибодатимизни ёлғиз Аллоҳ учун қилайлик!

Бизни Аллоҳ таоло фақат ўзигагина ибодат қилишимиз учун яратди. Ибодатимизга риё ва манманлик қўшилар экан, демак биз амалларимизни ёлғиз Аллоҳ розилиги учун эмас, ўзимизга ўхшаган бандаларни мақтови ва обрўйимизни ошиши мумкинлигини ўйлаб амалга оширмоқдамиз. Ҳамма нарсани ўз тарозумизда ўлчаш ўрнига Буюк Зотнинг тарозуси ҳамма нарсадан устунроқ эканлигини унутмайлик. Яхши ва ёмон тақдирни Аллоҳдан эканлигини билиб туриб яна хатолар сари қадам қўя бошлаймиз. Бизни энг катта камчиликларимиздан бири фахрланиш ва кибр. Ҳаммадан ўзимизни устун қўйиш, ҳар қандай ҳолатда ҳам устунликка эришиш учун турли қабиҳликлар қилишга ҳам тайёрмиз. Наҳот бу дунё ишларига шунчалик рағбат қўйиб, охиратингизни унутсангиз. Сизга ишонган дўстингизни сотиб, уни ер билан яксон бўлишини шу қадар хохлаяпсизки, кўзингиз фақат эришолмаган ютуқларингиз учун йиғламоқда. Қалбларимиз бу-Аллоҳнинг уйи уни хароб қилманг ! Кўзингизга кўринаётган олмос аслида сизни ҳалокатга элтувчи совуқ бир тош. Уни чиройли ялтираши кўзингизни қамаштириб, ўзига маҳлиё қилиб турганда, барча Аллоҳ раҳматидан мосуво бўлиб қуруқ қолишингиз тайин эканлиги ҳақида мулоҳаза юритинг. Ҳозирда динимизда жуда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилаётган бир пайтда, ундан ўзгача бир йўллар билан янгиликлар киритаётганлар ҳам учраб турибди. Тўй-маракаларни даб-даба билан ўтказаётган биродарлармиз энди, улуғ иботлардан бўлмиш умра зиёратига бориб келганларини ҳаммага кўз-кўз қилишмоқда. Қачон биз бунчалар ўзгаришга эриша олдик. Фалончи тўйинини бундай ўтказди, пистончини обрўси сабаб ҳамма уни ҳурмат қилади қабилидаги ўлчовлар, қачон амали сабаб биродаримиз ютуқларга эришмоқда, қалбининг поклиги сабаб Аллоҳ уни улуғламоқда деган ўлчовлар билан алмашаркин. Ҳақиқат йўлига етмоқ қийин, машаққат аммо унинг ажрини ҳеч бир ўлчов ила ўлчаб бўлмайди.
Аллоҳ таоло марҳамат қилганидек: "У шундай Аллоҳдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир.(У) яширин ва ошкора нарсаларни билувчидир. У меҳрибон ва раҳимлидир.(Ҳашр, 22).
Барча нарсадан огоҳ бўлган Зот учун ибодат қилиб, уни раҳматидан умидвор ҳолда яшасак, тўғри йўлдан адашмаймиз. Қалбларимизни ёмонликлардан поклайлик зора шунда нажот топсак!

Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш