Янгиланаётган- Конститутция!

13-04-2023, 00:25 admin Мақолалар 273

Янгиланаётган- Конститутция!

Ижодкор инсон изланишдан, илм олишдан чарчамайди. Чунки, унинг қалби шу билан ором топиб, севинади. Уни қўллаш ва рағбатлантириш, унга шижоат бағишлайди. Ўзбекистоннинг бир чекка қишлоғида яшаб, ўзининг орзуларини ижодига ҳамоҳанг этган мендек аёлга ҳеч ким назар солмас деб ўйлардим. Шундай бўлсада ижод қилишдан тўхтамадим. Энг асосийси мени эшиитувчи ва қўллаб қувватловчи азиз инсонлар топилди. Улар сабаб, кўп илмларга эга бўлдим. ОАВ га мақолаларим чоп этила бошлади. 2022 йил Конститутциямизнинг 30 йиллиги кўкрак нишони билан тақдирландим. Мендек оддий фуқаро учун бу кутилмаган совға бўлди.Неча йиллар олдин менга шу ютуқларга эришасан деса ишонмасдим.Ҳозирда эса инсонлар бу янгиланишларга жон қалби билан ишонмониб, юртбошимизни одилона сиёсатларини қўллаб-қувватлашмоқда. Ҳеч фуқаро эътибордан четда қолмай эъзозланиши қалбларимизга шодлик улашмоқда. Ўзгаришларнинг чеки йўқ, гўзал фаровон, эътиборли юртда яшаётганимнинг ўзи энг олий бахт.Бундай бахтни ҳис этиб яшаш бизларга насиб этгани учун Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Қалам тебратишимда қанчалар тўсиқларга учраганим,ёзувчи дея маломатга қолган кунларим ортга қолди.Ўзимни ҳаммани олдида айбдордек санардим.Аммо ижод қилишга бўлган иштиёқим ҳамма нарсадан устун келаверарди.Мен Конститутцимизга киритилаётган ўзгаришларни ўқиб жуда хурсанд бўлдим.Ижодкорларга қаратилган эътибор ва 53-моддада киритилган қонун биз ижодкорларни янада илҳомлантиришига ишонаман.Барчаси инсон манфаатлари учун хизмат қилади иншааллоҳ!Яқинда бўладиган референдумда иштирок этиб,қолганларни фаол бўлишга чорлаб қоламан.

Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш