КОНСТИТУТЦИЯ - ИСТИҚБОЛИМИЗ ҚОМУСИ.
Мустақиллик туфайли ўзбек халқи демократик жамият қуриш, шахс ҳуқуқ ва эркинликларини қонуний кафолатлаш йўлини танлаб олди.
Ҳар қандай давлатнинг Бош қомуси унинг Конститутциясидир. Унда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр -қиймати, диний эътиқоди ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият сифатида белгилаб қўйилган.
Аллоҳ таоло Ислом динини, Ўзининг шариатини икки дунёда инсониятнинг бахт -саодатини таъминлаш учун жорий қилган. Ислом динининг барча таълимотлари, қонун -қоидалари бешта асосий мақсадни кўзда тутади.
1.Инсоннинг ҳаётини
2.Ақлини
3.Динини
4.Наслини
5.Мол-мулкини муҳофаза қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ушбу мақсадларнинг барчасига мувофиқ ва ҳамоҳангдир.
Конститутциямизнинг 18-моддасида белгиланганидек, барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, дини, ижтимоий мавқейидан қатъий назар, қонун олдида тенгдир.
Ҳуқуқ, эркинлик, аввало, Аллоҳ томонидан берилган энг олий туҳфа. Биз ҳаётимизни мазмунли ва чиройли ўтказишимиз учун барча қонун қоидаларга риоя этишимиз керак. Конституция ва қонунларга риоя қилмаслик давлат томонидан белгиланган қоидаларнинг ҳуқуқий меъёрларининг бузилишига, фуқаровий, маъмурий ва, жиноий оқибатларга олиб келади. Конститутциямизда жамиятнинг ҳар бир қатлами манфаати ҳисобга олинган. Бу эса зиммамизга катта масъулият юклайди. Мамлакатимизда барча соҳада қўлга киритилаётган ютуқ ва марралар замирида Асосий қонунимизда белгиланган ҳуқуқ ва кафолатларнинг ҳаётимиздаги ифодаси мужассам. Бундай имкониятлардан унумли фойдаланиб фаолият кўрсатаётган отинойиларнинг яхши муваффақиятларни қўлга киритаётгани мени қувонтиради. Бахтимиз пойдеворига асло кўз тегмасин.
"Хомработ" МФЙ отинойиси
Норова Шаҳзода