Янгиланаётган Конституция- жамиятимиз ривожининг муҳим омилидир.
Давлатнинг қурилиши биринчи навбатда Конституция ва қонунларга асосланган бўлади.
Мамлакатимизда янгиланаётган Конституциянинг бош мақсади инсон ҳуқуқларининг мустаҳкамланишидан иборат.
Конституцияни ўзгартиришни нима кераги бор деган савол туғилади. Давлатнинг қурилиши бевосита Конституция ва қонунларга асосланар экан, Конституцияни ўзгартирмасдан туриб, давлатни ўзгартириб бўлмайди. Бизнинг мамлакатимизда жуда катта ислоҳотлар амалга ошириляпти ва бу дунё мамлакатлари томонидан тан олиняпти.
Ўзбекистон ўзининг конституциясини ўзгартирмоқда. Янги конституция лойиҳасига кўра, Ўзбекистоннинг “ижтимоий давлат” мақоми, масъулияти кучайтирилмоқда.
Ижтимоий давлат – бу энг аввало масъулият, чунки давлат, ҳукумат ўз халқини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида, конституцион мажбуриятлар олади.
“Ижтимоий давлат” тушунчасининг асосида, фундаментида “тенглик” қадрияти ётади. Инсонлар, табиатан, бошқаларга қараганда камситилганроқ бўлишни исташмайди. Бошқалар томонидан эксплуатация қилинишни хоҳламайди.
Аҳоли орасида қийналган оилаларга, шахсларга давлат ёрдам бериб, уларни ўнгланиб кетишига кўмаклашмаса, ушбу жамиятда қашшоқлар қатлами кенгайиб бориб, бир куни давлатнинг ўзини камбағал, ночор ва ижтимоий зиддиятларга бой қилиб қўяди. Шунинг учун ҳам, қайси давлатда қанчалик кучли ижтимоий ҳимоя мавжуд бўлса, одамлар шунчалик фаровон, улар ўртасидаги бирдамлик шунчалик мустаҳкам бўлади.
Агар Ўзбекистон ижтимоий давлатга айланмаса, бу – камбағаллар, қашшоқлар синфининг кенгайиб боришини, ночор одамлар касалликдан бевақт вафот этишини, камбағалларнинг фарзандлари олий таълим ололмаслигини, жамиятда бойлар янада бойиб, камбағаллар янада камбағаллашиб боришини билдиради. Шунинг учун ҳам давлатимизда камбағалликни қисқартириш, иқтисодий фаровонликни ошириш йўлида жуда кўп ислоҳотлар қилиняпти.
Жамиятда инсон ҳуқуқини ҳимоялаш , бу борада ривожланган давлатлар қаторида бўлиш учун жамиятда кўп нарса ўзгариши керак.
Кейинги йилларда жамиятимизда ҳуқуқбузарлик ҳолатлари кўпаймоқда. Бу ҳолатларга баъзан тарбия бузилишлари сабаб бўлса, баъзида жаҳлни жиловлай олмаслик сабаб бўлмоқда. Бунинг натижасида эса ўғирлик, зўравонлик ҳолатлари кўпайди. Ҳатто хизмат вазифасидаги кишиларга зўравонлик қилиш ҳоллари содир бўлмоқда.
Мана шуни эътиборга олиб, хизмат вазифасидаги кишиларга зўравонлик қилиш жавобгарликка тортилиши қонун билан мустаҳкамлаб қўйилди .
Конституциянинг мавжуд 128 та моддаси 154 тага кўпайтирилди. Болаларни мажбурий меҳнатга жалб қилмаслик ( 44- модда) , ўқитувчиларнинг қадр- қимматини ҳимоялаш, қўллаб- қувватлаш ( 52 - модда) , тадбиркорликни ривожлантириш (67- модда),
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш (48- модда) , хотин-қизларга нисбатан зўравонликка чек қўйиш, гендер тенгликни қўллаб-қувватлаш, суд ва адвокатура ислоҳотлари , адвокат фаолияти дахлсизлиги, , мактабгача ва мактаб таълими ислоҳотлари белгилаб қўйилди.
30 - апрел куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги референдумда фаол қатнашиш , инсон ҳуқуқларининг мустаҳкамланишига ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг Ватанимиз фаровонлиги олдидаги муқаддас бурчимиздир.
Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона