Бидъат ва хурофотлар хатари.
Эътибор берсак, бидъат ва хурофатларга кўпрок аёллар берилувчан эканини кўрамиз. Масалан, назардан сақлайди деган максадда дарвоза тепасига исирик, тақа, қалампир ва хоказалар осиб қўйиш ;"Кимнингдир ўлимига сабаб бўлмасин", дея одамнинг эгнида кийимини чатмаслик;" Шомдан кейин сут қатиқ сотилса ёки берилса, сигирнинг сути камаяди" каби хато ўйлар асосан аёллар орасида ёйилган. Хўш бундай хурофотларнинг авж олишига сабаб нима? Энг ачинарлиси, нафақат аёллар, балки эркаклар, айрим ёшу қарилар хам ушбу бидъат ва хурофатларга берилишади.Шарият ахкомларига тўкис амал қилишмаса хам, бидъатлардан хеч оғишмайди.
Буларнинг барига билимсизлик, Аллоҳ таолага билимсизлик сабаб, дин ахкомларидан хабарсизлик сабабдир.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: " Кимда ким биз буюрмаган амални бажарса, у рад қилингандир"( Имом Муслим ривояти), деб огохлантирдилар.Ибн Ражаб рахимахуллох бундай шархлайди:" Хадис Исломнинг буюк асосларидан биридир.Худди:" Барча амаллар ниятга боғлиқдир ", хадиси ботиний амалларнинг ўлчови бўлгани каби, ушбу хадис зохирий амалларнинг улчовидир.Хар бир мўмин мусулмон:" Барча яхшилик ва ёмонлик Аллоҳ таоладан.Унинг рухсати билан амалга ошади", деган эътиқотдда бўлса- да, лекин кўпчилик бу ақидани хаётга [left][/left]қўллашда сускашлик қилади.Уларга амал қилиш орқали Исломдан узоқлашади.Демак, бидъат хурофатлар кишилар наздида арзимас саналса- да, аслида катта- катта хатарларни келтириб чиқаради " Агар мункар ва бидъат амаллар одамлар оросида ёйилса, ёмон амаллари уларнинг атрофини ўраб олади ва улар билан Робби орасини тўсиб, зулматга айлантириб қўяди ва шу сабабдан инсонлардан рахмат кесилади.Уларга қахатчилик етади.Касалликлар тарқалади.Барака кўтарилади.Чунки Аллоҳ таолага одобсизлик боис азоб эшиклари очилади ва фойда йўллари тўсилади. Аллоҳ барчамизни ўз панохида ўзи асрасин яхши амалларимиз бардавом айласин.Амин.
Хатрчи "Уйшин" мфй отинойиси Пардаева Санобар