Баъзан обрў истаб, бидът хурофотларга йўл қўйилмоқда.
Бугунги кунда диний билимларимиз анча ошиб, аёлларимиз маърифатли бўлиб бораётгани қувонарли ҳол. Аммо баъзан илмсизлик сабаб, бидъат-хурофотларга берилиб кетаётгани ҳам сир эмас. Аёлларимизнинг баъзида ўзини кўрсатиб, қайсарлик қилиб олиши сабаб тўй-ҳашамларда, азаларда учраб турадиган турли хурофотларнинг янада кучайишига олиб бормоқда.
Аза бўлган хонадонда мусибат сабаб ҳамма маҳзун бўлиши табиий. Аммо маҳзунлик ҳукм сураётган хонадонни майитга савоби тегсин дея зиёфатхоналарга айлантирилишига нима дейсизлар? Ҳол сўраб келувчилар емак учун келмаслиги ҳаммага аён бўлсада обрў истаб қилинаётган бундай бидъат-хурофотлар афсуски онда сонда учраб турмоқда.
Баъзи жойларда ўзини уриб йиғлаб, дод-вой солаётган аёллар ҳам учрамоқдаки, улар охиратдаги насибасидан, ажрларидан мосиво бўлишаётганини билишганда эди.
Ахир Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида "Ёқаларини йиртадиган, ўз юз-кўзларига урадиган ва жоҳилиятнинг чақириғи билан чақириб йиғлайдиган кимса биздан эмас!" (Термизий ривояти)
Бу муборак ҳадиснинг мағзи чақиб, суннатга эргашиш биз умматларнинг бурчимиздир. Қалбан Аллоҳга боғланиб, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) га нисбатан меҳр-муҳаббатимизни оширсак, албатта турли бидъат-хурофотлар ўрнини савобли ишлар эгаллайди, иншааллоҳ !
Қизилтепа туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Файзиева Мукаррам.