" Бидъат- хурофотлар".

19-01-2022, 12:42 admin Мақолалар 402

   " Бидъат- хурофотлар".
Ибн  Аббос  розияллоҳу  анҳу:" Баъзи юзлар  оқарадиган  ва  баъзи юзлар қораядиган" (Оли  Имрон, сураси, 106 -) оятини  бундай  тафсир  қилади: оятдаги: " юзлар  оқарадиган" лафзидан мурод  аҳли  сунна  вал  жамоа  ҳамда  илм  эгаларидир. Аммо , юзлар  қораядиган" иборасидан  мурод  бидъат ва  залолат  эгаларидир . ("Усулул эътиқод ").
   Абу  Хомид  Ғаззолий  рахимахуллоҳ бундай  дейди: "Ҳар  бир  янги  пайдо  қилинган  нарса  тақиқланган  нарса  эмас  . Аксинча ,  собит  суннатга  зид  келадиган  ва  шаръий  буйруқлардан бирортасини  амалдан  қолдирадиган  бидъат- тақиқлангандир."("Ихё  улумуддин").
  Хозирги  кунда  ҳам  халқимиз орасида   динда   шариятда  йўк нарсалар ,яъни  бидъат  -хурофотлар
ҳақида  тушунтириш  ишлари  олиб  борилсада ,шариатни  билмайдиган баъзи  бир  инсонлар  илмсизликлари  туфайли  ўзларига  ўзлари  зулм  қилаяптилар.
  Аслида  ой кунларнинг  ҳаммаси  бир   хилдир. Уларда  турли  фазилатлар  бор , аммо  хеч  бирида  ёмонлик  йўқ.
Баъзи  бир  аёлларимиз  Сафар  ойида  фарзанд   кўрсалар исмини  сафар  кўйиш  керак , шундай  қилмаса  бола  отам  сафар , онам  сафар  ёки  ўзим  сафар  дер  экан , бу эса  кимдир  дунёдан  ўтади  дегани экан.Энди   хаёлимизни  жамлаб  бир   фикр  юритиб  кўрайлик ,эндигина дунёга  келган
чақалоқ  бир  покиза  гўдак  бўлса
ҳали  гапиришни билмаса  ва  қўлидан   хеч  нарса   келмаса , қўйингки , у  хам  Аллоҳнинг  бир  ожиз  бандаси  бўлса  исм кўйишни  унга  нима  даҳли  бор.
   Ибн  Умардан( розияллоҳу  анҳу)дан ривоят  қилинишича, Росуллоҳ (соллаллоҳу  алайҳи  ва  саллам ):  Дарҳақиқат,  Аллоҳ  таолога  энг ёқадиган  исмларингиз  "Абдуллоҳ"  ва  "Абдурахмон"- дедилар .
Исм  қўйишда  ирм  -сирим ва бидъатларга  эмас, хадисларга амал  қилсак яхши бўларди .
Сафар ойи  йилнинг  бошқа  ойлари билан  бир  хил.
  Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллоллоҳу алайҳи   васаллам: " Касаллик  юқиши  йўқ ,бойқуш  йўқ ,навъ  йўқ  ва  сафар йўқ ", -дедилар."(Имом  Муслим  ва  Абу  Довуд   ривояти).
Уламоларни  фикрича  хадисдаги " сафар йўқ "дейилиши  жоҳилият  давридаги  сафар  ойидан  шумланишни  рад  этади.
Яна  шундай  шумланишлар борки эшитиб  ҳайрон  қоласан:
- сешанба  куни  кир ювиб  бўлмас  эмиш .
- чоршанба  куни бош  ювса эри ўлиб  қолар  эмиш;
шанба  куни  кир  ювса давлати кетиб  қолар ,  баракаси йўқолар эмиш.Шанба  куни  касал  кўриб  бўлмайди,баракани  қайтариш  учун  фолчиларга пул  этиб ўша  пулга  дуо ўқиттириб келиш  керак экан. Аслида  барака  озодаликда  ва поклида , ва  саҳар  туришдадир. Чунки,Пайғамбаримиз  (  соллаллаҳу алайҳи  васаллам  Аллоҳ  таолодан дуо  қилиб  сўраганлар ;  Эй  Раббим  мени умматларимни  саҳар  туриб қилган ишларига барака  ато эт  деб.
Баракани  ёлғиз  ва  буюк  Зот  Аллоҳдан сўраш  керак, фолбинлардан эмас. Баъзи бир  аёлларимиз  айтилсада сешанба  кунлари супра ёзиб  шамлар ёқиб  "Биби  сешанба"  ёки  "Мушкул кушод  каби  бидъат   ишларни  қилишяпти.Мушкулкушодга  келган аёл  Куръон оятларидан ўқияпти  дейишади , кайси сура қайси  оят  дейилса  " Фотиҳа "   " Ихлос" дейишади. Энди  эътибор берингда  "Фотиҳа  сурасининг тўртинчи  оятида  нима дейилган:   " Сенгагина  ибодат  қиламиз ва  сендангина  ёрдам сўраймиз .
Шундай экан  нима  учун биз хожатимизни  Аллоҳ  таолодан  сўрамаймиз, ахир  " Ихлос" сурасидаги  иккинчи   оятда Аллоҳ  Сомад  (эҳтиёжсиз, хожатбарор) дейилганку, бизларга  ризқ  берувчи мушкулимизни осон қилувчи  Аллох  эмасми?
Аллоҳни  каломи  Куръони  каримни  таржимасини  ўқиб,  чиқингчи  бирор  жойида  "Мушкул кушод "ёки  "Биби  сешанба "  қилинсин,  деган   жойи  бормикан .
Ойша  (розияллоҳу  анҳо)дан:
  Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам хулқлари сўралганда:  Ойша  онамиз: "У зотнинг хулқлари Қуръон эди"  деганлар .  Шундай  экан биз Пайғамбаримизга эргашмай ота - боболаримиз  қилган деб  бидъат ишларни  қилишимиз  керакми?

Учқудуқ туман " Алишер Навоий" мфй отинойиси М. Сафарова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш