Исломда тарбиянинг ўрни
Тарбия ҳақида гап кетганда ўтган асрнинг бошларида халқимизнинг улуғ мутафаккири, жонкуяр маърифатпарвар Абдулла Авлонийнинг “Тарбия бизлар учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир”, деган пурмаъно сўзлари беихтиёр ёдга тушади.
Фарзанд Аллоҳ таолонинг инсонга берган олий неъматларидан бири бўлиб, ота-она ҳаётининг давомчилари ҳисобланади. Ҳар неъматнинг ўз шукри бор, фарзанд неъматининг шукри унга чиройли тарбия беришдир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ота-она ўз фарзандига чиройли хулқдан кўра афзалроқ нарсани бераолмайди,” дейдилар.
Тарбия сўзини тор доирада тасаввур қилмаслик лозим, дарҳақиқат, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам: “Ҳар бир туғиладиган фарзанд фитратда туғилади. Ота-онаси уни ё яҳудий, ё насроний, ё мажусий қилади,”- дейдилар. Ушбу ҳадисдан фарзанд қайси йўлга бошқарилса, ўша йўлга кетишлиги бизга маълум бўлади. Демак ота-она зиммасидаги бурч фарзандга фақат чиройли одоб-ахлоқ ўргатишдан иборат эмас, балки уни турли хил мафкура ва ғайри инсоний ёт ғоялардан сақлаш ҳам ота-онанинг бурчларидан бири ҳисобланади. Чунки эътиқоди соғлом, мафкураси тўғри бўлган фарзанд ота-онага меҳрибон, эл-юртига садоқатли фидойи инсон бўлиб вояга етади.
Гўдак дунёга келгач, аввало Аллоҳнинг зикрига рўбарў бўлади. Ўнг қулоғига азон, чап қулоғига эса, такбир айтилади. Сўнгра етти кунлигида ақиқаси қилинади. Бир қўй сўйилиб зиёфат берилади. Унга чиройли исм қўйилади.
Она гўдакни икки йил эмизади. Бу муддат оила бир-бири билан ажрашиб кетса ҳам ўзгармайди. Ота онанинг нафақасига масъулдир. Бола учун шу икки йил муддатда онасининг сутидан фойдалироқ ҳеч бир озуқа йўқ. Қолаверса, ота-оналар ёшларнинг соғлом, жисмонан кучли бўлиб вояга етишлари учун ҳам масъулдирлар.
Секин-аста бола улғайиб тамиз ёшига етади. Бу даврда унга энди соф маънода Ислом таълимотлари ўргатиб борилади.
Умар ибн Шуайб отасидан, отаси бобосидан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Фарзандини жисмонан соғлом, бақувват қилиб вояга етказмоғи ҳам ота-она зиммасидаги бурчлардан биридир. Зеро, жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фарзандларингизга сувда сузишни, камонда отишни, найза улоқтиришни, отда чопишни ўргатинглар,”- деб фарзандларни чаққон, соғлом, бақувват, зийрак қилиб тарбиялашга тарғиб қилганлар. Чунки соғлом ва кучли инсон ҳар доим ўз элига, ватанига наф келтиради.
Ислом ота-онанинг зиммасига фарзанднинг таълим-тарбиясини ҳам юклайди. Зеро, Ислом дини ўзи илм ва таълим динидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга биринчи хитоб қилинган ваҳий илм ва таълимни эслатди. Шунга биноан рисолатнинг ҳар нарсадан аввал қилган биринчи кўрсатмаси илм ва таълим бўлади. Болага илм беришда аввало ўқиш ва ёзишни ўргатиш лозим. Чунки ўқиш ва ёзиш илм олишнинг асосий қуролидир. Шу билан бирга фарзандни иқтидорига қараб ўзининг замонасидаги илмларни ҳам ўргатиш лозим. Чунки, буларсиз миллатнинг қуввати пасаяди. Бизлар учун намуна ҳисобланган саодат асри кишилари ўз даврларининг ҳар соҳада пешқадами бўлганлар. Биз ҳам Ислом тарбияси ўлароқ ёшларимизни замонасининг олди ёшлари қилиб тарбиялашимиз зарур. Уларга бошқа тилларни ўргатишни ҳам йўлга қўйиш керак. Ким қайси қавмнинг тилини билса, ўшаларнинг макридан омондам бўлади. Зайд ибн Собитдан ривоят қилинади. У зот шундай дейдилар:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Сурёний тилини (яҳудий тили) биласанми? Менга улардан мактублар келади” – дедилар. Мен “Йўқ”, деган эдим, “ўрган”, деб буюрдилар. Мен ўша тилни ўн етти кунда ўргандим. Яҳудийлардан мактублар келса, уни ўқиб берар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга мактуб юбормоқчи бўлсалар, мен ёзиб жўнатар эдим”.
Шунингдек, илмни ёшликдан олишга тарғиб қилиш керак. Абу Довуддан ривоят қилинади. У киши айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Гўдаклигида илм олганнинг мисоли тошга ўйилган нақш кабидир. Кексайганда илм олганнинг мисоли сувга ёзилгани кабидир”, дедилар”. Табароний ривояти
Абу Умома айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир ёш илм ва ибодатда ўсиб кексаяркан, Аллоҳ таоло қиёмат кунида унга 92 та сиддиқнинг савобини беради”, - дедилар”.
Луқмони Ҳаким ўз ўғилларига шундай деб насиҳат қиладилар:
“Эй ўғилчам! Илмни ёшлигингда талаб қил! Албатта, кексаликда илм талаб қилиш қийин бўлади. Эй ўғилчам! Панду насиҳат телбага оғир келганидек, қари кишига ҳам довондан ошиб ўтиш оғирлик қилади”.
Демак, ёшларни илмга қизиқтириш масъулияти аввало ота-онанинг зиммасида бўлар экан. Шу билан бирга фарзандга касб-ҳунар ҳам ўргатиш лозим. Чунки олган илмини миллат равнақи учун сарф қилар экан, ўрганган касбидан ҳам инсонларга фойдаси тегади, ҳам ўзи учун ҳалол, покиза ризқ топади. Бировга муҳтож бўлмайди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кишининг ейдиган энг афзал таоми – ўз касби-ҳунари орқали топганидир. Албатта, Аллоҳнинг пайғамбари Довуд алайҳиссалом ўз қўл меҳнатидан таомланарди” – дедилар. Муслим ривояти.
Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Гуноҳлар ичида шундайлари борки, унга ҳалол ризқ топиш мақсадида чекилган ташвишгина каффорат бўлади ” деб марҳамат қилганлар. Табароний ривояти.
Булардан кўриниб турибдики, ёшларнинг тарбиясида, уларни касб – ҳунарли бўлишига ҳам эътибор бериш муҳим вазифалардан экан.
Ёшларни, фарзандларимизни гўдаклик чоғидан, аввало уларга яратган зотни танитмоқлиги ва уларни иймонли, эътиқодли, динига, ватанига хизмат қиладиган комил инсон бўлиб етиши учун ҳар бир ота-она масъулдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида: “Ҳар бирингиз бамисоли чўпондирсизларким, ўзингизга қарашли раъиялар учун катта масъулият бўйинларингизга юкланган”
Юқоридаги ҳадисдан ҳам билиб олсак бўладики, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир ота-онани ўз фарзандлари учун масъул эканини очиқ айтмоқдалар. Ҳусни хулқ инсондаги барча фазилатларнинг энг олий ва афзалидир. Чунки ҳусни хулқ эгасидан доимо яхшилик кутилади: ўзига, оиласига, жамиятга балки, бутун атроф муҳитга ундан фақат манфаат етади. Жамиятимизнинг эртанги эгалари бўлган ёшлар учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам нақадар улуғ сўзлар айтиб қолдирганлар.
Яна бир ҳадиси шарифда марҳамат қиладилар: “Эй, умматларим! Сизлар бир - бирингизни ҳеч қачон молу давлат, хайру эҳсонлар билан батамом миннатдор қила олмайсизлар. Бинобарин, очиқ юзлик ва хушхулқлик билан розиликларингизни топишга ҳаракат қилингизлар”,-дейилган. (Имоми Баззор ва Байҳақий ривояти.) Фарзандларга чиройли одоб-ахлоқ ва мусулмончиликни ўргатиш нафл ибодатдан афзал ва савоблироқдир. Чунки фарзандларнинг солиҳ, дурустлиги билан киши қабрида роҳат топади.
Кармана туман “Қосим Шайх” масжиди имом хатиби Мустафо Юнуов