8-декабр--Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни.
1992-йил 8-декабр куни Бош Қомусимиз қабул қилинди. Шу кундан эътиборан, 8-декабр-умумхалқ байрами деб эълон қилинди. 30 йиллик тарихимизга бир назар ташласак. Конституция атамаси лотинча-тузилиш, тузук маъноларини англатади. Лўғавий маъноси-"Низом", "Қоидалар тўплами" дегани. Лекин мазмун-моҳиятига кўра, ушбу ҳужжат мамлакат, унинг фуқаролари ҳаётида жуда муҳим ва катта аҳамиятга эга эканлигини алоҳида эътироф этиш жоиз. Конституция-давлатнинг Асосий қонуни. У давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколат ҳамда шакллантириш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, суд тизимини, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради.
Конституциянинг муҳим қонунларидан бири , давлатчиликдаги мустаҳкам қадам- ўзбек тилига давлат тили мақоми берилишидир. Ўз она тилини билмаган одам ўзининг шажарасини, илдизини билмайдиган, келажаги йўқ одам, киши тилини билмайдиган унинг дилини ҳам билмайди-бу ҳаёт исбот этган қонун. Ҳар қайси миллат, катта ё кичиклигидан қатъий назар, ўз она тилини ҳурмат қилади.
"Давлат тили тўғрисида тилни улуғлаб,қонун билан ҳимоялаб,Конституциянинг 4-моддасида қуйидагича муҳрлаб қўйилган: "Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тили, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади" Конституциямиз мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик давлат қуриш ва эркин фуқаролик жамиятни барпо этишнинг ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда. Конституциямиз халқаро ташкилотлар ва экспертлар томонидан эътироф этилганлиги эса давлатимизнинг дунё ҳамжамиятидаги нуфузини оширмоқда ва мустаҳкамламоқда. Бир сўз билан айтганда, Бош Қомусимиз "Кучли давлатдан-кучли фуқаролик жамиятига ўтиш" нинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.
Мамлакатимизда Конституция қабул қилинган кун байрам ва дам олиш куни деб эълон қилинган.
Шу кунларда юртимизда Республикамизнинг барча аҳолиси буюк байрам-Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигини нишонламоқда. Конституция мустақил, демократик ва дунёвий давлат қуриш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб, Ўзбекистон республикасининг кўп миллатли аҳолисининг уйғунлиги ва барқарорлиги учун асосдир. Конституция туфайли биз давлатни мустаҳкамлашга, халқаро ҳамжамият билан турли иқтисодий ва сиёсий алоқаларни ривожлантиришга муваффақ бўлдик. Конституция миллатимиз равнақи йўлида қабул қилинган барча қонунлар асосидир.
Янги Ўзбекистон ғояси эл-юртимизнинг улкан интилиш ва иродаси билан умумхалқ ҳаракатига айланмоғи жоиз. Барча бирдек шу улуғ мақсад йўлида янада жипслашиб, ғайрат-шижоат билан, масъулият билан, фидокорона меҳнат билан юртбоши атрофида жипслашмоғи даркор. Шундагина эзгу тилаклар, орзулар рўёбига етамиз, чегаралар дахлсизлиги боқий бўлади.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.