Халқимиз хоҳиш-истаги ижобати.

28-03-2023, 00:55 admin Мақолалар 258

Халқимиз хоҳиш-истаги ижобати.
Мамлакатимиз улкан ижтимоий-сиёсий воқеа арафасида. 30-апрелда Ўзбекистон Республикасининг янгиланган Конституцияси бўйича Референдум ўтказилади.
Референдум (лотинча)-бу фуқароларнинг давлат, вилоят ёки маҳаллий кўламда энг муҳим масалалар бўйича овоз бериш йўли орқали ўз фикрларини бевосита билдиришдир. Умумхалқ овоз бериш йўли билан қонунлар қабул қилиш ва давлат аҳамиятига молик энг муҳим масалаларни ҳал қилиш шакли. Бевосита демократиянинг муҳим воситаси. Референдумнинг сайловлардан асосий фарқи шундаки, референдум ўтказилаётганда бирон бир лавозимга номзод учун овоз берилмайди, унда-қонун, қонун лойиҳаси, конституция, конституцияга тузатишлар, мамлакат мақомига оид ёки ички сиёсатига оид бирон бир савол қўйилади.
Конституциявий суднинг 2023-йил, 13-мартда "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказиш ҳақида"ги қарорининг Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш тўғрисидаги иш юзасидан КСҚ-4-сон қарори қабул қилинди. Фуқароларнинг фикрларини умумлаштириш, уларга муносабат билдириш жараёнида менингконституциям.ўз. электрон платформаси, почта алоқаси, маҳаллалар, ижтимоий тармоқлар орқали фуқаролардан 220 мингдан зиёд фикр ва таклифлар келиб тушган. Барчаси ўрганилиб, халқ хоҳиш, иродаси ўлароқ амалга оширилиши режалаштирилган.
"Ўзбекистон Республикаси Референдуми тўғрисида"ги қонун дастлаб, 1991-йил, 18-ноябрда қабул қилинган. 2001-йил, 30-августда янги таҳрирда қабул қилинган. Референдумда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади. Ва фақат референдум йўли билан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин. 18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқароси референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон тарихида биринчи марта 1991-йил, 29-декабрда референдум бўлган.
Референдум-демократиянинг муҳим омили бўлиб, умумдавлат ҳамда ҳар бир фуқаро учун муҳим бўлган қарорларни қабул қилинишида жамиятнинг қатнашишини таъминлайди. Референдум ўтказиш жараёнининг қоида ва шартлари ҳар бир давлатнинг конституцияси ва қонунчилик томонидан белгиланади.
Қонунчилик палатаси конституцияни ўзгартириш бўйича умумхалқ референдуми 30-апрел, якшанба куни ўтказишни маъқуллади. Тегишли қарорларни 134 нафар депутат қўллаб-қувватлади. Янгиланаётган Конституцияси ўтган давр мобайнида юз берган ўзгаришларни тўлиқ ҳисобга олган ҳолда, бугунги кун талабларига мувофиқ ишлаб чиқилгани таъкидланмоқда. Янгиланаётган Конституция тараққий этган давлат-Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамиятимизни жипслаштиради. Халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ва 190 дан ортиқ давлатлар тажрибаси ўрганилди. Ўзгаришлар-президентлик муддати 5 йилдан 7 йилга узайтириш, сенатлар сонини қисқартириш, аҳоли саломатлигини асраш билан боғлиқ нормалар 4 бараварга кўпайтирилмоқда. Бу каби ўзгаришларнинг барчаси инсон қадр-қимматини ошириш, фуқароларга муносиб меҳнат шароитини яратиш, ҳуқуқ-манфаатларини таъминлашга қаратилгандир.
Референдум-халқнинг хоҳиш-иродаси ижобатидир. Ўзбекистон равнақи, халқ фаровонлиги, турмуш шароитининг яхшилиги, халқ саломатлиги, ҳуқуқ эркинлиги учун референдумда иштирок этамиз. Конституция-меники,сизники, барчамизники!

Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш