Аллоҳнинг каломи
Ҳақ билан ноҳақни ажратувчи, ҳалол билан ҳаромни англатувчи, инсониятнинг мукаммал мавжудот эканлигига далолат қиладиган Китобни яратган Парвардигори оламга беадад ҳамду санолар бўлсин. Бизларни ҳидоятимизга сабабчи бўлган Аллоҳ таолонинг ҳабиби, бани Одамнинг афзали Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга бениҳоя дуруду салавотлар бўлсин. Қуръони каримни эшитиб дарҳол иймон келтирган Уммати Муҳаммадни Худои таборак ва таоло Ўз рушду ҳидоятида собит қадам айласин.
Аллоҳ таолонинг Калом деган сифати бор, яъни сўзловчи. Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таолони сўзлашлиги биз бандалардек эмас. Бу сифати аввалдан бор бўлиб, доимо бўлган сифатидир. Аллоҳ таолонинг калом сифатида на ҳарф бор ва на овоз бор. Ҳақ таолонинг сўзлашлиги бевоситадир, яъни биз каби бир аъзо билан эмас, яъни тил, тиш ва овоз билан эмас. Аллоҳ таоло бу нарсалардан пок зотдир.
“Аллоҳ таолонинг ўхшашидек бирор нарса йўқдир. У эшитувчи ва кўрувчи Зотдир”. (Шуро сураси 11-оят)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони карим 23 йил мобайнида оят-оят қилиб бўлиб-бўлиб туширилгандир. Қуръони карим нозил бўлаётганида на ҳарф бор эди, на овоз. Аллоҳ таоло уни Жаброил алайҳиссаломга нақл қилди, ундан кейин эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳарф ва садо билан келди. Ва бизларга ҳам шу тарзда етиб келди. Ҳарфли, товушли бўлган нарса – табиийки махлуқдир, чунки ҳарф ва товуш бу махлуқдир, яъни яралгандир. Товушсиз ва ҳарфсиз бўлган Аллоҳ таолонинг Каломи эса махлуқ эмас.
Аллоҳ таоло Қуръони каримни бизларга ҳидоят манбаи қилиб берган. У муборак китоб инсон умрининг таваллуд босқичидан тортиб, то поёнига қадар келиб чиқадиган барча эҳтиёжларига жавоб берувчи, мавжуд муаммоларнинг адолатли ва муфассал ҳал қилинишига йўл кўрсатувчи, ҳар замон ва ҳар маконда дастурул амал бўлгувчи ягона илоҳий китобдир. Қуръони карим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Худои таборак ва таоло томонидан ато этилган мўъжизаларнинг энг буюги бўлиши билан бирга, уни ўқиб, сўнгра уқиб, унга амал қилганларни икки дунё саодатига етакловчи манбадир. Унда ҳалол билан ҳаром, ҳақ билан ноҳақ очиқ-равшан баён этилиб, Аллоҳ таоло марҳамат қилганидек:
“Бу китобда шак-шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир” (Бақара сураси 2-оят)
Бошқа оятларда Аллоҳ таоло: “Дарҳақиқат, уларнинг қиссаларида ақл эгалари учун ибрат бордир. (Ушбу Қуръони карим) тўқиб чиқарилган сўз эмас, балки ўзидан олдинги нарсаларни (яъни илоҳий китобларни) тасдиқ этувчи, унга иймон келтирадиган қавм учун барча нарсаларни муфассал баён қилиб берувчи ҳидоят ва раҳмат (бўлган бир китобдир)” – дея марҳамат қилган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръони каримнинг бошқа сўзлардан афзаллиги худди Аллоҳ таолонинг Ўз махлуқотидан устунлиги кабидир”.
Мана шу ҳадис Қуръони каримнинг фазилатини англашлик учун, буюк неъматлигини тушуниш учун етарлидир. Қуръони каримнинг фазилати шунчалик кўпки, уни ёзиб ёки айтиб адоғига етиб бўлмайди. Бу муқаддас китоб сизу бизнинг дунё-ю охиратимизни бахтли қилади. Бу дунёдаги барча мушкулимизни осон қилади. Мана масалан, “Фотиҳа” сураси ҳамма дард ва жодуга даво. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларича “Фотиҳа сеҳрланишга қарши шифодир” – дейилган. Айниқса, имом Байҳақийнинг Абдулмалик бин Умайрдан қилинган нақлида эса: “Фотиҳа ҳамма дардга шифодир” – деб марҳамат этилган.
Яна бир ҳадисда марҳамат қилинади: “Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: “Дарҳақиқат, қалблар ҳам темир занглаганидек занглаб қолади”, сўрадилар: – Эй Аллоҳнинг Расули, унинг кетказувчиси нима? “Қуръон тиловати ва ўлимни эслаш” – деб марҳамат қилдилар.
Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу айтадилар: “Қуръондаги ҳар бир оят жаннатда бир даража ва хонадонингизда чироқ бўлади”. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қуръон тиловат қилинган хонадон аҳли учун кенг бўлиб, хайриётлар кўпайиб, фаришталар у ерда ҳозир бўладилар ва шайтонлар у ердан чиқиб кетадилар. Аллоҳнинг китоби тиловат қилинмайдиган хонадон эса аҳли учун тор, хайриётсиз, фаришталар ундан чиқиб кетиб, шайтонлар эса ҳозир бўладиган макон бўлади”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида шундай марҳамат қиладилар:
“Жаннат даражаларининг адади Қуръон оятларининг ададичадир. Ва Қуръон аҳлидан кимики Жаннатга кирса, ундан юқорида бошқа даража бўлмагай!”
Азиз биродарлар, эътибор беринг! Жаннат даражалари Қуръони карим оятлари саноғича экан! Аҳли Қуръондан кимики Жаннатга кирса, яъни Каломуллоҳни муҳаббат билан ўқиган ва эшитган зотлар жаннату ризвонга кирса, ундан юқорида даража бўлмагай! Энг юқори мақом аҳли Қуръонга хосдир.
Аллоҳ таоло барчамизни ўзининг каломига муҳаббатлилардан қилсин, Қуръони карим оятларини ўқиш ва уни тушуниш бахтига барчанимизни муяссар қилсин.

Хатирчи туман “Имом аъзам” жоме масжиди
имом хатиби Эргашев Муҳаммад.