#Мақола
#Мақола
Конституция-бахтимиз қомуси!
Алҳамдулиллаҳ ота- боболаримиз орзу қилган мустақилликка эришиб,қомусимизга эга бўлганимизга ҳам 30 йил тўлибди.Шу муддат ичида юртимиз ривожланиш ва тарақиётда олдинлаб кетишида ва 130 дан ортиқ милат,турли дин вакилларидан иборат 34 000 000 дан иборат халқимиз бирлашиб тинч-тотув,иноқ бўлиб яшашида қомусимизни ўрни беқиёсдир...
Конституция-бахтимиз қомуси!
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 12-чақириқ,11-сессиясида (1992йил, 8-декабрь) ҳуқуқий ва аҳамиятга молик ҳужжат-Мустақиллик конституцияси қабул қилинди. У иқтисодиётда, ижтимоий-сиёсий муносабатлар ва маънавий ҳаётда чуқур ислоҳатлар ўтказиш учун пухта худудий пойдевор яратди. Конституцияда энг аввало, ўзбек миллатининг тарихий анъаналари, худудий тафаккури ўз аксини топган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз манфаати йўлида хизмат қилади. Асосий қомусимиз ҳатто инсониятни қамраб олган она табиат, ер ости ва ер усти табиий бойликларигача қонун ҳимоясида, чунки у ҳам инсон учун хизмат қилади...
Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган қонун, кодекс, фармон, қарор, фармойиш, низом, халқаро шартномаларнинг ратификациялари ва барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Конституцияга мос бўлиши шарт қилинади. Ушбу тамойил ижросини таъминлаш мақсадида қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга доимий фаолият
кўрсатувчи суд ҳокимияти органи – Конституциявий суд ташкил этилган...
Шарқ мамлакатларида диний таълимот, хусусан, ислом дини кўрсатмалари, шариат қоидалари конституция вазифасини ҳам бажариб келган. Бундан ташқари, улуғ аждодимиз Юсуф Хос Хожиб «Қутадғу билиг» («Саодатга бошловчи билим») асарида давлат, жамият ва инсон ўртасидаги муносабатлар қандай бўлиши лозимлигига батафсил тўхталган. Соҳибқирон Амир Темурнинг «Тузуклар»и бу борада қимматбаҳо сиёсий, ҳуқуқий, маърифий қўлланма бўлиб, ундаги кўпгина ғоялар ҳозиргача ўз аҳамиятини йўқотмаган...
Қомусимиз абадий бўлсин!
Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов
https://t.me/Bastomiy_uz