Исроф эмас, инсоф қилайлик.
Аллоҳ таоло мўминларни сифатлаб, бундай марҳамат қилади: "Улар эҳсон қилганлардан исроф ҳам хасислик ҳам қилмаслар,(тутган йўллари) бунинг ўртасида--мўътадилдир" (Фурқон, 67).. Бирор кичик ёки катта садақа қилса, ёки (Аллоҳ йўлида) бирор водийни босиб ўтсалар, албатта, қилган яхши ишлари сабабли Аллоҳ уларни мукофотлаш учун уларга савоб ёғдирур. Аллоҳ таоло сизларга уч нарсани —ғийбатни, молни исроф қилмоқни ва кўп садақа сўрашни ман қилади! Исроф чегарадан чиқиш, ортиқча ва меъёрдан кўп харажат демакдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Тежамкор одам камбағал бўлмайди",-- деганлар.(Аҳмад ривояти) Аллоҳ таоло бизга ҳаёт, соғлик, оила, мол-мулк каби неъматларни инъом этган. Улардан қандай фойдаланганимиз, қаерга сарф қилганимиз ҳақида охиратда сўраламиз. Муқаддас динимиз барқарор ҳаёт кечириш учун тежамкор бўлиш ва исрофдан сақланишга буюради. Бунга амал қилган ота--боболаримиз ҳар бир неъматни эъзозлашган, уволидан қўрқишган. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади:" Сўнгра ана ўша Кунда (қиёматда), албатта,(сизларга ато этилган барча) неъматлар тўғрисида сўроқ қилинурсизлар! "(Такосур, 8). Аллоҳни берган ҳар бир неъматини исроф қилмасдан фарзандларимизга ҳам тушунтириб боришимиз ва ҳеч бир нарсани исроф қилмай файзу барака билан яшашимиз бу Аллоҳнинг берган ризқ-рўзига шукримиздир. Бизларга ризқимизни мўл қилиб берган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга дуруду саловатлар бўлсин!
Парахун мфй отинойиси
Низомова Муҳаббат.