“Соғлом фарзанд умидида”
Аллоҳ таолога ҳамду сано, пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога саловат ва саломлар бўлсин. Фарзанд неъмати Аллоҳ таолонинг бандаларига берадиган сон саноқсиз неъматлари ичида энг улуғ неъматлардан биридир. Бу неъматнинг улуғлигини, уни Аллоҳ таолодан бошқа зот беролмаслигини тўлиқ англаб етиш учун бе фарзандларнинг ҳолига назар солиш керак. Ана шунда инсон фарзанд неъмати қанчалар улуғ неъмат эканини тушунади. Шунинг учун оила қуриб, биргаликда оилавий ҳаёт кечираётган кели-куёвлар Аллоҳ таолодан солиҳ ва соғлом фарзанд тилаб дуода бўлишлари жуда ҳам муҳимдир. Бу ишни Аллоҳ таолонинг набийлари қилгандир.
Аллоҳ таоло Ол-Имрон сурасида марҳамат қилади: “Шу чоқда Закариё Роббига дуо қилиб: “Роббим, менга ўз ҳузурингдан покиза зурриёт ҳадя эт. Албатта,Сен дуони эшитувчисан”деди”(38-оят).
Ҳар қандай орзу-умид паллаларида инсон Аллоҳга илтижо қилади. Шунинг учун ҳам улар: “Агар бизга солиҳ фарзанд берсанг,албатта шукр келтирувчилардан бўламиз”,деб дуо қилишлари матлубдир.
Ирсиятни ўрганувчи олимлар илмий тадқиқотлар ўтказиб, одамларнинг нима учун борган сари бе оқибат, бе раҳим бўлиб кетаётгани, оила аъзолар орасида ўзаро ҳурмат ва эъзоз йўқолиб бораётганининг сабабини топганларини эълон қилишди. Уларнинг айтишларича, мазкур нохушликларнинг асосий сабаби ота-оналар томонидан исталмаган фарзандларнинг дунёга келиши экан.
Бу эса бе оқибат инсонлар асосан зинодан ва фарзанд кўришни истамаган ота-оналардан тўғилади деганидир. Шунинг учун ҳам динимиз таълимотларида келин-куёвлар доимо Аллоҳ таолодан солиҳ ва соғлом фарзанд сўраб, давомли равишда дуо қилиб туришлари лозимлиги таъкидланади.
Аллоҳ таоло ҳаммамизга солиҳ ва солиҳа фарзандлар кўриб, уларнинг дуосида бўлишни насиб этсин.
“Хашман” жомеъ масжиди имом хатиби Баходир домла Холиқов
https://t.me/beshrabotuz