Миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш.
Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини ривожлантириш, миллатлараро ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни, жамиятда фуқаролар тотувлигини мустаҳкамлаш, барча фуқароларга миллати ва диний эътиқодидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган.
Маълумки, инсон ва унинг ҳаёти энг олий қадрият ҳисобланади. Инсоннинг эркинлиги, унинг шон-шуҳрати ва қадр-қиммати жамиятимизнинг олий қадриятидир. Конституциямизда мамлакатимиз барча фуқаролари бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар қонун олдида тенгдирлар деб кўрсатиб ўтилган.
Бошқа миллатларга ҳурмат ва эҳтиром билан муносабатда бўлиш – ўзбек ҳалқи миллий руҳиятининг ажралмас фазилатидир. Халқимиз ҳеч қачон ўзини бошқа халқдан устун қўймаган. Бошқа миллатларга, бошқа мазҳаб вакилларига муносиб даражада эҳтиром кўрсатганлиги таъкидлаб ўтилди.
Истиқлол арафасидаги вазиятни бир эсланг. Фарғона ва Ўш воқеалари, митингбозлик, парокандалик, иқтисодий тушкунлик, бошқа миллат вакилларида қўрқув ва ҳадиксираш. Бундай шароитда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун сиёсий ва иқтисодий вазиятни изга солиш, миллатлараро муносабатларнинг барқарор тизимини яратиш, одамларда эртанги кунга ишонч туйғусини уйғотиш зарур эди. Бу вазифалар шараф билан адо этилди. Истиқлол йиллари Ватанимизда яшаётган турли халқлар ўртасида ўзаро ҳурмат, тенгҳуқуқлилик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга, унинг қонуний асосларини яратишга жиддий эътибор қаратилди. Бу тамойиллар Ўзбекистон Конституцияси ва барча қонунларимизда муҳрлаб қўйилди. Жумладан, Конституциямизнинг 4-моддасида Ўзбекистон давлати ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлаши, уларнинг ривожланиши учун шароит яратиши алоҳида кўрсатилди. 18-моддада эса мамлакатимизнинг барча фуқаролари бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эгалиги, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги белгилаб қўйилди. Бугун эришган барча ютуқларимизга мустақилликнинг илк йилларида юртбошимиз бошчилигида қўйилган мустаҳкам пойдевор асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Табиийки, диёримизда умргузаронлик қилаётган турли миллат вакиллари ўзларига кўрсатилаётган беқиёс ғамхўрликликларга жавобан давлат бошқаруви ишларида, ижтимоий-иқтисодий ҳамда маданий ҳаётда фаол ва эркин қатнашмоқдалар. Чунончи, бугунги кунда сенаторлар, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари, йирик корхона ва ташкилотлар раҳбарлари турли миллат вакилларидан иборат. Шаҳар-қишлоқларимиздаги кўплаб ўзини ўзи бошқариш органларига эса рус, татар, қирғиз, қозоқ, украин, арман, тожик ва бошқа миллатларга мансуб оқсоқоллар раҳбарлик қилишаяпти.
Ўз навбатида, зиммамизга умрбоқий қадриятларимизни, айниқса, олижаноблик ва бағрикенглик каби инсоний фазилатларни асраб-авайлаш масъулиятини юклайди. Ўзини шу табаррук замин фарзанди деб билган бошқа юртдошларимизни ҳам буюк келажагимиз йўлида бирлашишга ундайди. Барчамизни ягона Ватанимиз ҳисобланмиш Ўзбекистоннинг бахт-иқболи ва истиқболи учун қайғуришга, аждодларимизга муносиб ворислар бўлишга, миллий қадриятлар ва анъаналарни мудом такомиллаштириб, келгуси авлодларга мерос қилиб қолдиришга чорлайди.
Инсоният учун энг катта бойлик тинчликдир, тинчликнинг манбаи эса ҳамжиҳатликдир. Ўзаро тотувлик ва дўстлик, бағрикенглик ва инсонпарварлик тамойиллари барқарор гўшадагина инсон эркин-эмин яшайди, ҳар қандай орзусига эришади. Шу жиҳатдан қараганда, бизнинг энг катта бойлигимиз, энг асосий ютуғимиз, Юртбошимиз уқтирганидек, аввало, Ватанимиз осмонининг мусаффолиги, жамиятимизда ҳукм сураётган миллатлар ва фуқаролараро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, дўстлик ва бирдамлик муҳитидир. Бу неъматларнинг қадрига етиш ҳамда турли миллат ва элатлар вакиллари бир оила фарзандларидек аҳил-иноқ яшаётган Ватанимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, кимлигимиздан қатъи назар, барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.
Ҳозирги нотинч ва таҳликали замонда дунё ҳамжамияти олдида турган, инсоният дуч келаётган мураккаб муаммолар, хавф-хатарларни биргаликда бартараф этишда, турли таҳдидларнинг олдини олишда барча эзгу ниятли инсонларни, айниқса, қўшни мамлакатлар билан биргаликда, нуфузли халқаро ташкилотларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришни бугун ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларининг ўзаро дўстлиги қанчалик мустаҳкам бўлса, давлатимиз ҳам шунча мустаҳкам бўлади.
Миллатлараро тотувлик, ўзаро дўстлик ришталарини янада ривожлантириш ҳақида 2020 йил 29 декабрь куни Президентимизнинг Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатида ҳам таъкидланди.
Парламентга Мурожаатномада Президентимиз томонидан кўтарилган масалалар орасида худудимизда яшаб келаётган кўпмиллатли халқимизнинг азалий дўстона муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган ташаббуслари шу соҳада давлатимиз раҳбари олиб бораётган оқилона сиёсатининг намунаси эканлигини яна бир карра исботлайди.
Ўтган йилги Мурожаатномада 30 июль – Халқаро дўстлик куни муносабати билан “Дўстлик” ҳафталигини ташкил этиш ҳамда ушбу ҳафталик доирасида “Дўстлик” халқаро форум-фестивалини ўтказиш таклифи илгари сурилди. Шунингдек “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишонини таъсис этиш ҳақидаги ташаббус ҳам қўллаб-қувватланди. Бу йил эса, ушбу санани Ўзбекистонда “Халқлар дўстлиги куни” деб белгилаш таклифи, илгари сурилган ташаббусларнинг мантиқий давоми бўлди.
Мазкур масала Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 5 февралдаги XII ялпи мажлисида муҳокама қилиниб, маъқулланди. Мамлакат парламентининг икки палатаси томонидан қабул қилиниб, маъқулланган “Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга Президент имзо чекиб, матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб юридик кучга кирди.
Янги байрам Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан расмий равишда қабул қилинди ва ҳар йили мамлакатда кенг нишонланади. «Халқлар дўстлиги куни»ни нишонлашдан асосий мақсад инсонлар, халқлар, давлатлар – умуман олганда жамиятнинг турли қатламлари ҳамда тузилмалари ўртасида ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ва дўстлик алоқаларини янада ривожлантиришга хизмат қилади. Қўмитамиз, ўз навбатида, бу байрамни юқори даражада ўтказишга тайёргарлик ишларини бошлаб юборди.
Мен ўз навбатида барча ҳамюртларимизни шу байрам билан самимий муборакбод этаман. Халқларнинг дўстлиги, иноқлигидан бой нарса йўқ. Ҳақиқий дўстлик олтиндан қиммат дейдилар. Халқларнинг дўстлиги давлатимизнинг асосий бойлиги ҳисобланади. Давлатимиз ривожига астойдил ҳисса қўшадиган турли миллат вакилларимизнинг ўрни катта. Президентимиз томонидан кўтарилган долзарб масалалар қаторида жамиятимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш вазифасига ҳам алоҳида урғу берилгани бизнинг Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитамиз зиммасига катта масъулият юклайди.
Маълумки, ҳозирги кунда 10 миллиондан ортиқ ватандошларимиз хорижда яшаб келишади. Булар этник ўзбеклар ва Ўзбекистондан чиққан турли миллат вакилларидан иборат фуқаролар. Улар томонидан 170 га яқин жамият ва ташкилотлар тузилган. Мамлакатимизнинг сиёсати улар билан яқин алоқаларни тиклашга қаратилган. Дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги ватандошларимизга кўмаклашиш, улар билан алоқаларимизни янада мустаҳкамлаш масалалари Қўмитамиз томонидан олиб борилаётган асосий йўналишларидан ҳисобланади. Давлатимиз раҳбарининг “Ватандошлар” жамғармасини тузиш таклифи хорижда истиқомат қилаётган ватандошларнинг мавжуд муаммоларини бартараф этишда, шунингдек, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда мустаҳкам асос бўла олади.
Президентимизнинг нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратиш таклифи тадбир иштирокчиларининг олқишларига сазовор бўлди. Айниқса, Қонунчилик палатасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг доимий вакили институтини жорий этилиши миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолиятини янада ривожлантиришга кенг имкон яратади.
Бу заминда истиқомат қилаётган турли миллат вакиллари «Ўзбекистон –умумий уйимиз!» шиори остида бирлашиб, тўю-тантаналар, турли байрамларни биргаликда нишонлашади. Энг асосийси, барча қардош ва биродар ватандошларнинг миллий урф-одатларини асраб-авайлаш учун зарур шароит яратилган. Бугунги кунда халқ дипломатияси мамлакатлар ўртасида ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, қўшни мамлакатлар билан маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек, жамиятда миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган ишларимизни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш режалари ҳам бизнинг зиммамизга катта масъулият юклайди ва олдимизга қўйилган режаларимизни талаб даражасида бажаришга ундайди.
Мурожаатномада кўрсатиб ўтилган таклифларни бажаришга бор куч ва имкониятларимизни сафарбар қиламиз ва бу, ўз навбатида, жонажон юртимизнинг гуллаб-яшнаши, ҳукм сураётган миллатлараро тотувлик ва ўзаро ҳамжихатлик муҳитини яратиб беради, бу эса Ўзбекистоннинг дунёдаги ижобий имижини янада оширишга хизмат қилади.
А.Навоий МФЙ отинойиси М.Аманова.