"Диний бағрикенглик, миллатлараро тинчлик"

25-08-2022, 17:45 admin Мақолалар 327

"Диний бағрикенглик, миллатлараро тинчлик"

Диний бағрикенглик -- турли дин вакиллари эътиқодидаги мавжуд ақидавий фарқлардан қатъий назар, уларнинг ёнма-ён ва ўзаро тинч-тотув яшаши ҳамда ҳар бир диний таълимотга ҳурмат билан қараши лозимдир.
Ислом инсонлар хулқини камолатга етказиш, жамият ҳаётини гўзал ва фаровон қилиш учун Аллоҳ томонидан юборилган.Бу ҳақида Муҳаммад (алайҳис -салом):"Мен гўзал хулқларни камолга етказиш учун юборилдим", деганлар.Шуни айтиш лозимки, тарихга бир эътибор қаратадиган бўлсак, Ислом дини кириб борган ўлкаларда кишилар хулқ-атворида соддалик, мулойилик, ватанпарварлик, каттага ҳурмат, кичикка иззат каби инсоний фазилатларнинг юқори чўққига кўтарилганини кўриш мумкин.Мана шу туфайли илм-маърифат тараққий этиб, инсонлар ҳаёти фаровон бўлиб, жамиятда осудалик ва барқарорлик устивор бўлганига гувоҳ бўламиз ва бу диний бағрикенгликнинг бир кўриниши эканлигини ислом дини кўрсатмаларида инсонлар ҳаётини осонлаштириш, муҳтожларга ёрдам бериш, бировнинг ҳақига хиёнат қилмаслик, ҳалоллик ва покликка тарғиб қилади.Бундан кўриниб турибдики, ислом динининг мақсадларидан бири инсонлар турмушини енгиллаштириш ва турли машаққатлардан халос этиб, ўзаро тотув ҳаёт кечиришга чорлайди.Бу ҳақида Қуръони каримда :" Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, оғирликни хоҳламайди"(Бақара сураси, 185-оят).
"Маърифат ва диний бағрикенглик" резолюциясининг тинчлик-осойишталикни сақлаш, диний бағрикенгликни таъминлашдаги аҳамияти беқиёс: " Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз.Муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз.Ислом дини эзгулик ва тинчликка асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади.Қолаверса, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси, ҳар бир зиёлиси, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган ёши улуғ кексаларимиз фарзандларимизни ўзаро бир-бирларига бўлган меҳр-оқибатни ошириш, миллатлараро дўстлик, тинчлик, тотувликни мустаҳкамлаши лозим.
Жамиятда бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, тинчлик ва тотувликни ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда диний-маърифий соҳа вакилларининг дахлдорлик ҳисси ва иштироки лозимлиги, миллатлараро тинчлик тотувликни янада мустаҳкамлаш, инсонпарварлик моҳиятини, эзгулик, инсонийлик каби фазилатлар азалий қадриятларимиз ифодаси эканлигини биламиз.
Жамиятда миллий диний қадриятларимизга ёт бўлган ғояларга нисбатан тоқатсизлик муҳитни шакиллантиришдир.Ҳар бир халқ, ҳар бир миллат ва жамиятнинг маънавий баркамоллик даражаси албатта, болаларимизнинг тарбияси, ёшларнинг маънавий қиёфаси ўз ўрнида оила ва ота-оналарнинг ўзаро ҳамжиҳатлиги ҳамда оилавий муҳитнинг ижобий ютуғи билан боғлиқ.
Диний бағрикенглик хилма-хил диний эътиқодда бўлган кишининг олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб, яшаши, кишилик жамияти равнақи йўлида хизмат қилишдир.Ҳозирда бу ғоя эзгулик йўлида нафақат диндорлар, балки, жамиятнинг барча аъзолари ҳамкорлиги назарда тутилиб, Диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, озод ва обод Ватан қуришнинг муҳим шарти бўлиб, бунда миллатлараро тинчлик , тотувлик мустаҳкамланади.Демак, ҳар бир инсон ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ва бошқа эътиқотларидан, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мол-мулки, табақасидан қатъий назар барча ҳуқуқ, барча эркинликларга эга бўлиши, миллатлараро тинчлик, тотувлик, диний бағрикенгликни мустаҳкамлайди.

Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш