"Она меҳри".

10-05-2022, 00:32 admin Мақолалар 431

"Она меҳри".


Оналарнинг оёғи остидадир
Равзаи жаннату жинон боғи
Равза боғи висолин истар эрсанг
Бӯл онанинг оёғин туфроғи.

Она буюк зот. Ислом дини ота -онага фақат яхшилик қилишга буюради.
Аллоҳ таоло "Анкабут "сурасининг 8-оятида шундай марҳамат қилади:
"Биз инсонни ота онасига яхшилик қилишга амр этдик."
Туққиз ой фарзандини жисмида кӯтариб юриб, ҳомиладорликдаги барча қийинчиликлар ,тӯлғоқ азобларини бошидан кечирган ҳолда фарзандини дунёга келтиргани сабабли исломда онани фарзанд устидаги ҳаққи отаникига нисбаттан баланд ҳисобланади..
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу )дан ривоят қилинади :
"Бир киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳузурларига келиб,"Эй Аллоҳнинг Расули! яхшилик қилишимга ҳақлироқ киши ким?"деди "Онанг",дедилар."Кейин ким?."деди."Онанг"дедилар "Кеӣин ким?"деди."Кейин онанг",дедилар ."Кейин ким?. деди."Кейин отанг ",дедилар.
Она бўлмоқ ҳар бир аёл учун бахт.Шунинг учун оналар фарзандларини дунёга келтиришда барча қийинчиликларини бӯйинларига олиб икки йӯлни ӯртасида туриб фарзандларини дунёга келтиради. Зеро ,она - Парвардигорнинг инояти билан бир парча этга ҳаёт бағишлаб ,қалб қӯрида асраб-авайлаб ,минг бир машаққатлар чиғириғидан ӯтиб, ҳисоби йӯқ азоб уқубатларни ичига ютиб зурриётини дунёга келтиради. Она фарзандларини меҳрибонликда ,ибою-ҳаёда ор- номусли ,ақл заковатли, жасур иродали бӯлиб вояга етишини орзу қилувчи муқаддас зотдир. Она жигарини бир парчасини ёмон назардан, ҳаром ҳаришдан, ҳаётнинг қалтис сӯқмоқларида адашиб кетишдан асраш борасида жонини жабборга беришга ҳам тайёр туради. Она -меҳри Аллоҳнинг одамий зотга берган улуғ илоҳий неъматидир.
Жигарбандини танасига кирган тиконни киприклари билан бирга оладиган, қӯлини косов қилиб, унинг тириклик ӯчоғига ӯт қалайдиган ,
сочини супирги қилиб ҳаёт йўлини поклайдиган ҳам онаизордир.
Муборак ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз Муҳаммад (Соллаллоҳу алайҳи васаллам)марҳамат қилганларидек "Ким ота-онасига яхшилик қилса, унга "Тубо "булсин, Аллоҳ Азза ва Жалла унинг умрини зиёда қилсин. Ушбу ҳадисдан маълум бӯладики фарзанд энг аввало ота-она хизматини қилиб, уларни дуосини олиши лозим. Ота-она ӯз фарзандига ӯзидаги бор меҳрини бериб унинг инжиқликларига сабр бардош билан чидаб вояга етказган. Энди фарзандлар ҳам кексайган ота-оналарининг инжиқлиеларига ,бетобликларига,
сабр қилиб уларга меҳрини ва икки оғиз ширин сӯзларни дариғ тутмасинлар.Оналардаги меҳр муҳаббат бетакрор ва беминнатдир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Исроъ сурасида марҳамат қилади.
"Роббинг фақат Унинг Ӯзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. "Аллоҳнинг ибодатидан кейин келадиган иш ота-онага яхшилик қилишдир. Ота-онага ҳурмат кӯрсатилмаган муҳитда улғайган бола келажакда ҳеч кимга раҳми келмайдиган, дийдаси қаттиқ, ёвузликдан тап тортмайдиган кимсага айланиши ҳеч гап эмас. Шу боис онажонларимиз бошимиздаги тожимиз ,суянган суянчиғимиз, энг катта давлатимиз эканини фарзанд ва набираларимизга турли таъсирли мисолларда тушунтириб беришимиз керак. Мен оналаримизни хонадонимиз файзу баракаси, нури зиёси,чироғи, қулфу калити дегим келади.Улар бор экан эшигимиздан меҳмон ва зиёратчилар аримайди.Уларнинг дуоси сабаб яратган Эгамиз бизларни турли бало-мусибатлардан асрайди. Оналар меҳри билан оиламиз, умр йӯлларимиз ҳам мунаввардир.Шуни унутмаслигимиз керакки, бу чироқ қачондир сӯнади. Унинг мисилсиз тафти бир кун келиб тугайди. Демак шу беозор зот,беминнат меҳрибонимиз ғанимат эканлигини ҳис қилайлик, қӯлдан келганча уларни розилигини олишга улгурайлик. Хулоса қилиш мумкинки,она меҳри муҳаббатига тенг келадиган туйғу дунёда йӯқ. Фарзандларнинг оналар олдидаги ҳақлари эса ,ҳисобсиз ва адоқсиздир .Куни келиб уни мангу йӯқотиб қӯйганимизда вақт ӯтган бӯлади. Демак буюк зотни оиламиз чорбоғини асраб авайлайлик,меҳр муҳаббатини қадрига етайлик.Зеро барчаларимиз оналаримизни бошга кутаришга, уларга ҳамиша шавқатли, хокисор бӯлишга, хизматларида бўлишга буюрилганмиз .Фақат бу буйруқни чин дилдан,самимий, Аллоҳ ризолиги учун амалга оширайлик.

Навбаҳор тумани "Навбаҳор" мфй отинойиси Ҳайитова Маҳбуба.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш