ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ

27-02-2023, 02:11 admin Мақолалар 331




Навбаҳор тумани
Ок олтин маҳалла
отинойиси
Хакиева Ойсара
















ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ
Ислом дини таълимотида юрти ва миллатига хиёнат қилиш, бегуноҳ одамларнинг қонини тўкиш оғир гуноҳ саналади. Исломнинг муқаддас китоби бўлган Қуръони каримда террор ҳаракатларига қарши шундай оятлар келтирилган: “Аллоҳ бузғунчилик-фасодни севмайди” (Бақара, 205-оят).
Яна бир оятда эса: “Эй мўминлар, Аллоҳга, пайғамбарига ва ўзларингиздан бўлган бошлиқларга итоат қилинглар”, дейилади. (Нисо сураси, 59-оят).
Ислом дунёсидаги дастлабки террорчилик ҳаракатини қўллаган жамоа сифатида 657 йили вужудга келган “Хорижийлар” оқимини кўрсатиш мумкин. Ушбу гуруҳ “Гуноҳи кабира” (катта гуноҳ) қилганлар имондан чиқади ва уларга қарши уруш (жиҳод) олиб бориш керак, деб эълон қилган ва ўзларига эргашмаган мусулмонларни қирғин қилишган.
Ислом динининг асосий тамойилларидан бири маърифат. Бу хусусда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг “Афзалукум иймонан, афзалукум маърифатан” (Сизларнинг иймон-еътиқодда афзалларингиз, маърифатда ҳам афзалларингиздир) ёки “Ал-маърифату – нурул қалби” (Маърифат қалбнинг нуридир) каби ҳадисларига буюк алломаларимиз оғишмай амал қилиб, -илмда ҳам, маърифатда ҳам оламшумул ютуқларга эришганлар.
Дарҳақиқат, инсон огоҳ бўлсагина келиши ёки содир бўлиши мумкин бўлган фитна-фасод, хавф-хатарни олдини олиш ва бартараф қилиш ҳаракатида бўлади. Аксинча, ғофил, бепарво ва лоқайд бўлган кимса эса атрофида нималар бўлаётганига ҳам эътибор бермай, охир-оқибат турли бало ва мусибатларга дучор бўлади. Ҳар бир мусулмон турли фитна, фасод ишлардан, бузғунчилик, динда фитнага тушиш, хусусан бир жамиятда яшовчи инсонлар ўртасида тафриқа солиш, бузғунчи фикр ва ботил ғояларни тарқатиш каби ношаръий амаллардан эҳтиёт бўлиши зарур.
Ҳозир Ватанимизда муборак ислом динининг илмий-маърифий таълимотини асраб-авайлаш ва илмий асосда чуқур ўрганиш, дунё бўйлаб кенг кўламда тарғиб қилиш мақсадида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилаётир. Бу ишлар дунё ҳамжамияти учун ҳам бир ибрат ва намуна десак асло муболаға бўлмайди. Айнан шу мақсадда мамлакатимизда кўплаб илмий-тадқиқот марказлари ташкил этилаётир. Бу борада Юртбошимиз нутқида тилга олинган фикрлар дунё жамоатчилиги ва кўплаб давлатлар раҳбарлари томонидан юксак мамнуният ҳисси билан баҳоланаётгани ҳам юртимиздаги улуғ ва савоб ишларнинг амалий эътирофлари дейиш мумкин. Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида диний қадриятларни эъзозлаш, исломнинг чинакам тараққиёт, илм-маърифат дини эканини халқимиз, айниқса, эртанги кунимиз бўлган ёшларимизга етказиб беришга қаратилган тизимли, салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Ислом дини инсониятни эзгуликка бошлайди. Ҳақиқий мусулмон, ҳадиси шарифларда таъкидланганидек, ўзгаларга озор бермайдиган, ўзидан яхшилик, илм-маърифат, ҳидоят таратадиган инсондир. Мазкур ҳақиқат бугун бутун дунё ҳамжамияти англаши, бағрикенглик ва аҳилликни ҳаётий мезон сифатида қабул қилиши лозим бўлган долзарб масала ҳисобланади.
Жаноб Расул Акрам (с.а.в.) муборак Ҳадиси шарифларида айтадиларки: "Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик".
Инсонда хотиржамлик бўлмас экан, на егулигида ҳаловат бўлсин, на уйқусида. Кўнглига ҳеч нарса сиғмайди, чунки унда хотиржамлик йўқ-да! Агар кишининг саломатлиги бўлмаса, у суйиб тановул қиладиган лаззатли таом ҳам татимайди. Чунки унинг танасида оғриқ бор. Ҳадиси шарифдан кўриниб турибдики, тинчлик, осойишталик ва хотиржамлик улуғ неъматдир. Тинчлик бор жойда юрт равнақ топади.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш