Бировга зулм қилманг...

27-05-2022, 16:02 admin Мақолалар 365

Бировга зулм қилманг...

Бутун борлиқни йўқдан бор қилган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар, барчаларимизни тўғри йўлга бошлаган, Аллоҳнинг энг суюкли ҳабиби Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар бўлсин.
Маълумки, Аллоҳ таоло ва унинг Расули, уни қилишдан тамоман қайтарган ишлар гуноҳи кабира ҳисобланади.
Дарҳақиқат, бировга зулм қилиш ва озор етказиш улкан гуноҳлардандир.
Ислом таълимотида инсонга дини ва эътиқодидан қатъий назар зулм қилиш, тажовуз қилиш оғир гуноҳ ҳисобланади. Албатта, инсон азиз ва мукаррам қилиб яратилган мавжудот. Уни жони, моли ва обрўси дахлсиздир.
Афсуски, ўзга дин ва эътиқод вакилларига уруш эълон қилган мутаассиб оқимлар Ислом динининг инсонпарвар моҳиятидан ғофилдирлар. Уларда на кўз бор ҳадисларни тушунадиган, на қулоқ бор насиҳатларни эшитадиган, на юрак бор инсоният дардини ҳис этадиган.
Бинобарин, ақидапараст оқимлар, аввало, Ислом дини ва мусулмонлар учун катта хавфдир. Ислом дини номидан иш кўришга интилаётган эксремистик, террорчи оқимларнинг икки жиҳати бор:
1. Ўзгаларни эътиқодсизликда айблаш;
2. Уларга нисбатан кураш эълон қилиш.
Муқаддас динимизда мусулмонлар орасида яшаётган христиан ва яҳудийларни зиммий деб аталиб, ҳаттоки, уларга зарар етказишдан қайтарилган. Чунки ҳадиси шарифларда ҳам ўзга дин вакилларига бағрикенгликка буюрилгандир.
Пайғамбар алайҳиссалом: Иймоннинг энг афзали – сабр ва бағрикенгликдир, деганлар.
Бошқа бир ҳадисда: Ким зиммийга озор берса, мен унга душмандирман. Менинг душманлигим қиёмат куни бўлади, деб марҳамат қилганлар.
Яна бир бошқа ҳадисда: Ким аҳли зиммийдан бир кишини ўлдирса, жаннат ҳидини ҳам ҳидламайди. Албатта унинг ҳиди етмиш йиллик масофадан келиб туради, деганлар.
Ислом ниқоби остидаги ақидапараст оқимларни асл исломдан фарқловчи ва узоқлаштировчи жиҳатлари бу раҳбарларга қарши чиқишдир. Бугунги кунда барча экстремистик ва террористик гуруҳларни бирлаштириб турувчи жиҳат ҳам давлат раҳбарларига, мавжуд тузумга қарши бош кўтаришдир. Улар ёшлар онгини давлат унақа бўлиши керак, тузум бунақа бўлиши керак деган пуч ғоялар билан заҳарламоқдалар. Аслида, ислом таълимоти бўйича, мусулмон киши ўзи истиқомат қилиб турган давлат қонун-қоидаларини ҳурмат қилиши, раҳбарларга бўйсуниши лозимдир. Диёримиз мусулмонлари асрлар давомида амал қилиб келган, Ҳанафий мазҳаби ва Мотуридий таълимотининг тамойилларидан бири ҳам раҳбарларга бўйсуниш, уларга қарши чиқмасликдир.
Исломнинг икки асосий манбасининг биринчиси Қуръони Карим бўлса, иккинчиси Ҳадис шарифдир. Ўз раҳбари, ҳокими, ишбошиси, Юртбошисига бўйсуниш борасида келган ҳадисларнинг сони юздан ортиқ экани давлатга, Ватанга қарши чиқиш оғир жиноят экани маълум бўлади.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилади: Ей иймон келтирганлар, Аллоҳга ва унинг Пайғамбарига итоат қилинглар ва ҳамда ўзларингиздан бўлган раҳбарларга ҳам итоат қилинглар. Нисо сураси 59-оят.
Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: Инсонларга бағрикенг бўлинглар, шунда одамлар ҳам сизларга шундай муомалада бўлади. Қалбида Аллоҳ таоло инсониятга нисбатан раҳм-шафқат ато этмаган банда энг зиёнкор бандадир, деб таъкидлаганлар.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилади: Албатта, кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур, унинг борар жойи дўзахдир. У кунда дунёда зулм қилгувчилар учун бирор бир ёрдамчи бўлмас. Моида сураси 72-оят.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: Сизларга гуноҳи кабираларнинг энг катталари ҳақида хабар берайми?, деб сўрадилар. Саҳобалар: Ҳа, Ё Расулаллоҳ, дейишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам суянган ҳолда эдилар, ўтириб олдиларда: Огоҳ бўлинглар, бировга зулм қилиш ва озор етказишдир, дея такрорлайвердилар, ҳаттоки биз, қанийди тўхтасалар, дедик.
Хулоса ўрнида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ҳадисларини келтирмоқчимиз, у зот шундай деб марҳамат қилганлар: Мусулмонларнинг энг яхшиси унинг қўли ва тилидан бошқалар озор топмайдиганидир.

Темиров Салим
Навбахор туман Ғойиб Ота" жомий
масжиди имом хатиби

https://t.me/beshrabotuz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш