" Залолат эшиги"(давоми..)

27-02-2023, 02:07 admin Мақолалар 134

" Залолат эшиги"(давоми..)

Пайғамбар алайҳис-саломни зиёратлари учун сафар қилиш, қадим салафлар замонидан давом этаётганлигини баёни ўтди.
Бемазҳаб, сохта тоифаларни бошлиқлари бу сафар ва зиёрат тўғрисида низо қилган.Уларни гапини тагида , зиёратдан ман қилиш ғояси яширингандек.Салом бериб, дуо қилишни жоизлигига бир нав сабабларни қўйган ва табаррукни ман қилган.
Аҳли Сунна салом бериш ва дуо қилишни жоиз ва шарьий амал дедилар.
Маьлум нарса шулки - Динда ва Салафи- солиҳларнинг сийратларида баъзи ўтган солиҳларни табаррук қилиш бор бўлса, Пайғамбарларни қандай табаррук қилиб бўлмайди.?

Кимики Пайғамбарларни қабри билан бошқа мусулмонларни ўликлари, қабрлари баробар деса - жуда катта хато ва ботил ишни олиб келибди. Бу ишда Пайғамбар алайҳис-саломни рутбаларини пастга уриш ва бошқа муьминлар даражасига тушуриш бор.
Бу аниқ куфр!
Чунки ким Пайғамбарни рутбасига лозим даражадан пастга урса диндан чиқади.!
Биров:- Бу пастга уриш эмас, балки керагидан ортиқ таьзимдан ман қилиш деса ?
Жавоб шулки:- Бу гапларинг жоҳиллик ва беадабликдур деймиз.!
Албатта Пайғамбар алайҳис-саломни ҳаётлигида ҳам, вафотларидан сўнг ҳам булар айтаётган миқдордан кўпроқ таьзимга ҳақлидирлар.
و لا يرتاب في ذلك من كان في قلبه شيء من الإيمان
Қалбида иймони бор киши бу ишда шубҳа қилмайди.

Сохта тоифаларни раислари зиёратни ширкка ҳам боғладилар.
Биз бундай дейишдан Худойимдан паноҳ сўраймиз.Биронта мусулмонни бу ишини ширк деб эьтиқод қилмаймиз.
Чунки Пайғамбар алайҳис-салом :
اللهم لا تجعل قبري وثنا يعبد

" Парвардигоро қабримни ибодат қилинадиган бут қилиб қўймагин" деганлар. У зотни дуолари мустажоб ( ижобатли).( Яьни у ерда ширкий ишлар бўлмайди, дуолари сабаб.) Ва яна араб диёрида ширкий ибодат бўлишидан шайтон ноумид бўлган.

Шу сабаб Набийни қабрини зиёратини қасд қилган одам ҳақида ноҳақ эьтиқод қилмаймиз.
Баъзи илмсизлар қабрни суртиб, ўпиб, сажда қилса, ушбу ишларидан қайтариб, унга зиёрат одобини ўргатамиз . Аммо асли зиёратдан ва уни сафаридан ман қилмаймиз.
( Давоми бор.)

"Шифоус- сиқом" китоби асосида:
Вилоят бош имоми Тоҳир Рўзиев.

@hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш