"ЗАЛОЛАТ ЭШИГИ” (давоми..)
Мазҳаб фуқаҳоларининг кўп иборалари Расулуллоҳ алайҳис-саломни зиёратини сафари яхши кўрилган амал эканига далолат қилади.
1. و الحنفية قالوا: إن زيارة قبر النبي عليه السلام من أفضل المندوبات والمستحبات بل تقرب من درجة الواجبات.
Ҳанафийлар:
Пайғамбар алайҳис-саломни қабрларини зиёрат қилиш энг афзал яхши амаллардан, балки вожиб даражасига яқин амал дедилар.
2. و كذلك نص عليه الحنابلة أيضا
Ҳанбалийлар ҳам шундай ҳукм қилдилар.
3. و كذلك المالكية و عن الشيخ أبي عمران المالكي: أن زيارة قبر النبي عليه السلام واجبة.
Моликийлар ҳам шу каби ҳукм қилдилар.
Шайх Абу Имрон Моликий: " Пайғамбар алайҳис-саломни қабрларини зиёрат қилиш вожиб" деди.
Улар ҳаж амалини бажариб бўлган кишига зиёрат қилишни буюрдилар.Ва бу учун сафар зарур бўлади.
Яна Улар китобларида " машҳур аъробий ҳикоясини ҳам келтирдилар.Аьробий мусофир бўлиб, буни Суфён ибн Уяйнадан ривоят қилинган:
قال: دخلت المدينة فأتيت قبر النبي عليه السلام فزرته وجلست بحذائه فجاء أعرابي فزاره ثم قال: يا خير الرسل........
"Мадинага кирдим ва Пайғамбар алайҳис-саломни қабрига бориб, у зотни зиёрат қилдим ва тўғриларида ўтирдим.Шу пайт бир аъробий келди ва у ҳам Расулуллоҳни зиёрат қилдида айтди:
"Эй Пайғамбарларнинг энг яхшиси! Аллоҳ таола Сизга ҳақ китоб нозил қилди ва унда айтдики:
و لو أنهم إذ ظلموا أنفسهم جآؤك فاستغفروا الله واستغفر لهم الرسول لوجدوا الله توابا رحيما
( النساء 64)
" Агар улар ўзларига зулм қилгач, дарҳол ҳузурингизга келиб, Аллоҳга истиғфор айтишганида ( кечирим сўраганида) ва Пайғамбар ҳам улар учун кечирим сўраганда, Аллоҳнинг албатта кечирувчи ва раҳмли эканини билишарди" ( Нисо 64)
Мен сизни олдингизга роббимиздан гуноҳларимни кечирилишини умидида истиғфор сўраб келдим ва бунда сизни шафоатчи қиламан" деб йиғлади".
( Давоми бор)
"Шифоус - сиқом"китоби асосида:
Вилоят бош имоми Тоҳир Рўзиев.
@hazratnavoi_uz