Ва яна бир ривоят тингланг мендан дўстларим .
Хатом бўлса кечиринг , бўлса каму-кўстларим:
Саҳобаси бир куни арз қилди Сулаймонга.
"Дев беринг менга шоҳим, қочаман Ҳиндистонга.
Азроилдан қўрқаман, жон олмоқчи бўлдими?
Ёмон қаради менга, ё паймонам тўлдими ?
Шоҳ Сулаймон "Хуп"- деди, "ол девларим кўп"-деди .
"Такдирингдан қоча қол, девни миниб уча қол ".
Азроилга Сулаймон савол берди нохосдан:
" Нега ёмон қарабсиз, саҳобам қўрқди сиздан ?
"Ҳайрон бўлиб қарадим, мен ёмон қарамадим.
Парвардигор ҳукмига мен наҳот ярамадим .
Ҳиндистонда олишим керак эди жонини.
У бу ерда юрарди, еб турарди нонини.
Ҳозир Ҳиндистон борсам, у ерда юрган экан.
Жонин олдим зум ўтмай, бу азал такдирмикан !"
Қиссадан ҳисса :
Қодар - тақдир дегани, ундан қаён қочаман.
Ажал эшигин бир кун ўзим билмай очаман.
Аё Ҳазрат фикр қил , имон бўлсин саломат .
Бу Худонинг ишлари, мўьжизаси аломат.