" Залолат эшиги"
Пайғамбар алайҳис-саломнинг қабрларини зиёрати бобида - ул зотни зиёратларига сафар қилиш ҳақида очиқ ворид бўлган хабарлар ва бу зиёрат сафари аввали - охир давом этишини баёнида саҳобалардан ривоят қилинадики:
بلال بن رباح رضى الله عنه مؤذن رسول الله صلى الله عليه وسلم سافر من الشام إلى المدينة لزيارة قبره صلى الله عليه وسلم.
"Ҳазрат Билол розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳис-саломни қабрларини зиёрат қилиш учун Шомдан Мадинага сафар қилиб келдилар"
Бу хабар яхши иснод билан ривоят қилинган ва бу ушбу бобдаги далилдир.
"Ал- камол" да зикр қилинадики:
" Ҳазрати Билол Пайғамбар алайҳис-саломдан кейин ҳеч кимга азон айтмадилар, магар ўша Шомдан Мадинага Пайғамбар алайҳис-саломни қабрларини зиёратига келганида бир марта айтдилар.Саҳобалар ўтиниб сўраганидан сўнг айтдилару, охиригача айта олмадилар."
Ҳазрат Умарни даврида Билол розияллоҳу анҳу Шомда қолдилар.Ховлон деган жойда биродари Абу Рувайҳа билан яшардилар.
Бир куни Ҳазрати Билол тушларида Пайғамбар алайҳис-саломни кўрдилар ва ул зот ҳазрати Билолга :
"ما هذه الجفوة يا بلال أما آن لك أن تزورني يا بلال !"
" Бу қандай узоқлашиш эй Билол, сенга мени зиёрат қилишни вақти келмадими эй Билол !"
дедилар.
Бирдан қўрқиб, ваҳимали қайғуда ўйғондилар ва уловларини миниб, Мадинани қасд қилдилар.Мадинада тўғри Пайғамбар алайҳис-саломни қабрларига келиб, йиғлаб, юзларини сурдилар".
Зиёрат сафари улуғлардан одоби билан кейинги авлодга етиб келмоқда. Бемазҳаблар чиқиб, бу одобларни йўқ қилишга қаттиқ уриндилар.
Беадабларни касали юқса, инсонни жуда кўп марҳаматлардан маҳрум қилади.
" Шифоус - сиқом" китоби асосида:
Вилоят бош имом хатиби Тоҳир Рўзиев.
@hazratnavoi_uz