ЖАННАТИ БЎЛАЙ ДЕСАНГ.

30-03-2024, 17:00 admin Мақолалар 500

ЖАННАТИ БЎЛАЙ ДЕСАНГ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар "Кимки иймон келтиргандан кейин Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмасдан, беш вақт намозини ўқиса, фарз, закот амалларни адо қилса, рамазон рўзасини тутса, бошлиқларига итоат этса, шу ишларни қилиб вафот этса, унга жаннат вожиб бўлади" (Имом Табароний ривояти). Инсонни Жаннатга доҳил қиладиган яна бир қанча амаллар бор. Хосатан ота - она розилиги ҳам жаннатга доҳил қилади. Ҳар бир фарзанд учун роббим ота - онани жаннат дарвозаси қилиб яратган. Алҳамдулиллаҳ улар ҳам бизга эгамни ато этган неъматлари шунинг учун ҳам ота боболаримиз ота рози худо рози дейишган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам "ота - онанг олдида ҳаттоки уфф тортма" деганлар. Кўча кўйда авто уловни орқа ойнасида "Отам давлатим, Онам жаннатим" деган ёзувни ўқиб қоламиз ҳақиқатдан ҳам бу авто улов эгаси ота- онасини хизатини қилиб, эҳтиром кўрсатиб розилигини топганми диб уйлаб қоласан киши.Агар ҳақиқатдан отани давлат онани жаннат деб билган фарзанд динимиз талимотига амал қилади. Аллоҳ таоло қуръони каримда шундай марҳамат қилади. "Раббинг фақат унинг ўзигагина ибодат қилишингизни ва ота- онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингизда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар бас, уларга" уфф" дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт! ".(Исро сураси 23- оят).Шайх Нуриддин Холиқназар муфтий ҳазратлари" Аллоҳ мени кўриб турибди"китобида Андижонлик Ҳабибулло ҳожи бобо ҳаётидан бир воқияни келтирганлар. Бир куни у кишини оналари бозордан хонтахта олиб келишни буюрибдилар. Ўзлари имом, олим. Бозорга бориб, хонтахта олиб келибдилар. Оналари кўриб: "Бу бўлмайди, бошқасини олиб келинг", дебдилар. Уни қайтариб, бошқасини олиб келибдилар. Оналари яна:" Ёмонини олибсиз, бошқасини олиб келинг ", дебдилар. Ҳожи бобо шу тариқа бозорга беш - олти марта қатнаб, ҳалиги хонтахтани алмаштириб келаверибдилар. Оналарини шунча инжиқликларига чидаб" хўп бўлади ", деб алмаштириб келаверибдилар. Аллоҳнинг амрига итоат қилиб ота- онага беминнат хизмат қилиб уларни розилигини топган фарзанд Аллоҳнинг розилигини албатта топади. Ушбу китобда яна бир ривоят қилинган" Улуғ зотлардан бирининг онаси оламдан ўтганида дарвоза олдида йиғлаб тураркан. Ҳолибуки, у зот одамларга мусибат етганида йиғламасликни ўргатар, ҳар доим мусибатга сабирли бўлинглар, деб келар экан. Энди ўзи йиғлаётганини кўрган одамлар таажубланиб: "Шайхимиз, сиз йиғлаяпсизми?" дейишибди. Шунда шайх: "Ҳа, йиғлаяпман. Қандай қилиб йиғламайки, бугун менинг уйимда жаннат дарвозаси беркилиб қолди", дебди. Азиз диндошим хулоса чиқариш ўзингизга ҳавола. Армижон масжиди имоми: Ориф Найимов.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш