Бугун, 23 апрель куни Саудия Арабистони пойтахтида энг нуфузли ташкилот ҳисобланган Ислом олами уюшмаси Олий Кенгашнинг 46-йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ислом олами уюшмаси Олий Кенгаши аъзолигига қабул қилинганлари тўғрисида ушбу йиғилишда қарор қилинди. Ушбу аъзолик Муфтий ҳазратлари фаолиятлари давомидаги тўртинчи йирик ташкилотга аъзо бўлишларидир. Булар – Халқаро мусулмон уламолари кенгаши (Қатар), Мусулмон донишмандлар кенгаши (БАА), Исломий фиқҳ академияси (Саудия Арабистони) ва Ислом олами уюшмаси Олий Кенгаши (Саудия Арабистони) кабилардир.
Риёз шаҳрида бўлиб ўтган халқаро анжуманда Саудия Арабистони, Миср Араб Республикаси, Бирлашган Араб Амирлиги, Кувайт, Қатар, Туркия, Малайзия, Индонезия каби давлатлардан келган вазирлар, таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда халқаро исломий ташкилотлар етакчилари иштирок этди. Шунингдек, Саудия Арабистони Бош муфтийси, Ислом олами уюшмаси Олий Кенгаши раиси Абдулазиз бин Абдуллоҳ Ол Шайх, Масжид ал-Ҳаром ва Масжид ан-Набавий диний ишлари раиси, Масжид ал-Ҳаром имом-хатиби Шайх, Доктор Абдурраҳмон ибн Абдулазиз ас-Судайс, Миср Вақфлар ва Ислом ишлари вазири доктор Муҳаммад Мухтор Жумъа Мабрук ва Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош кабилар қатнашди. Ислом олами уюшмаси Бош котиби Шайх Доктор Муҳаммад Абдулкарим ал-Исо жанобларининг таклифига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу анжуманда иштирок этди. Анжуманда бутун жаҳонда тинчлик-осойишталикни қарор топтириш, хусусан, Фаластин ва Ғазо минтақасидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш, ислом уммати бирлигига эришиш, айрим мусулмон мамлакатларидаги нохуш ҳолатларни ислоҳ қилиш, Роҳинжа мусулмонларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, диний рамзларнинг таҳқирланиши, айниқса, Қуръони каримни ёқиш каби ҳолатларга мутлақо йўл қўймаслик ва исломофобия хатти-ҳаракатларининг олдини олиш каби ўта муҳим масалалар муҳокама қилинди. Сўзга чиққан нотиқлар Яқин Шарқда қуролли қарама-қаршиликлар оқибатида тинч аҳоли вакиллари, аёллар ва ёш болалар ҳалок бўлаётгани, кескинлик кун сайин мураккаблашиб, қурбонлар сони ортиб бораётгани сабабли зудлик билан Ғазодаги ўт очишни, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш, бегуноҳ аҳоли ва фуқароларни ҳимоя қилишга чақириш баробарида Фаластин муаммосини адолатли ҳал этишга даъват этдилар.
Йиғилиш якунида тегишли қарорлар ва баёнотлар қабул қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати