Иймон синови.

23-02-2023, 19:41 admin Мақолалар 302

Иймон синови.
Аллоҳ таоло яратган махлуқотлар ичра мукаррам қилгани Одам болаларидир. Аслида бу дунё синовли дунё. Бани башар Аллоҳнинг турли синовларидан ўтиб иймони мустаҳкамланиб ёки синовлардан ўтишда заифлашиб--бу амаллар якунида мукофот ёки жазога лойиқ бўлади. Мўмин банда ҳар қандай синовларга бардош беради, шукур қилади, сабр билан иймонига путур етказмасдан ўтказади.
Гарчи Аллоҳ ҳар бир одамнинг ҳақиқий мўмин бўлиб-бўлмаганини яхши билса-да, Аллоҳ ҳар бир одамнинг қиёматда ўзига ўзи гувоҳ бўлиши учун уни турли синовлардан ўтказишини билдириб қўйган. Яъни одамлар тиллари билан биз Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирдик, дейишлари етарли эмас, улар ҳаётларида ҳар хил синовлардан ўтадилар ва ҳақиқий мусулмон одам ана шу синовлардан ўтиш даврида билинади. Аллоҳ таоло биздан олдинги ўтган одамларни синаганидек, бизни ҳам синаши муқаррар.
Аллоҳ таоло доимо сабрли, иймони синовларга бардош берадиган бандалари билан бирга. Шу боис, У мусулмонларга қийинчилик келганида қандай қилиб ёрдам сўраш кераклигини ўз каломида ўргатиб қўйибди. Меҳрибон Зот каломида шундай марҳамат қилади: "Эй, иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар. Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир".(Бақара, 153-оят)
Демак, қийинчилик бўлганда сабр ва ибодат билан ёрдам сўралар экан. Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийилиб, нафсини жиловлаб, ибодат билан хайрли ишларни сўраши лозим бўлади. Аллоҳ таоло яна:" Албатта, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер. Улар мусибат етганда: "Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз", дерлар".
(Бақара, 155--156--оятлар)
Шундай қўрқинчли синовини Аллоҳ таоло 6-феврал куни Туркияга юборди. Аллоҳ таоло кучини, қўрқинч, синов, иймон синовини шу давлат мисолида яна бир бор бандаларига кўрсатиб, англатиб турибди. Жабр етган, мусибат етган мусулмонлар иймони, сабри, Аллоҳга шукри синовдан имтиҳон қилинмоқда. Зилзила оқибатида юрт вайрон. Омон қолганлар Аллоҳга такрор-такрор истиғфор айтиб, сабр сўрамоқда. Аллоҳ қанчадан-қанча одамларни тупроқ, бетонлар остида ҳам тирик қолишини кўрсатди. Мустафо исмли йигит 11 кун деганда вайроналар остидан қутқарилди. Бир оила 3 нафар фарзандидан ажраб ўзлари тирик қолди ва мол-дунё керак эмас, тоат-ибодатда Аллоҳдан нажот истаймиз деб айтишди. Бу дунё матолари ҳақиқатдан ҳам қолиб кетувчи, зое бўлувчи, иймон, сабр, шукур, тоат-ибодат эса мукофоти улуғ ишдир. Аллоҳ таоло жилзила оқибатларида яқинларини йўқотганларга сабр берсин. Қурбонлар сони 41 мингта. Бу дунё синови барча мўминларга эслатмадир. Ўзбекистон қутқарувчилари ёрдам гуруҳи, моддий таъминот ёрдами биринчилардан бўлиб Турк мусулмон биродарларга йўлланди. Ўзбекистон имкон даражасидаги ёрдамини бермоқда. Биродарлик, тинчлик, иймон буйруғи бўлиб ўзбеклар ёрдамга доим шайдирлар. Шукурда, сабрда, меҳр-оқибатда яшаш барчанинг кўнгил истагига айлансин. Аллоҳнинг Ўзи барча мўмин-мусулмонларни паноҳида асрасин. Баъзи одамлар ёмонликдан тийилиб, яхшиликка қадам ташласин.

Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш